Latest news

09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  109 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0

Блаттер ва Платини можаро гирдобида News

Блаттер ва Платини можаро гирдобида

Юз берган ҳодиса ҳақида.


Сешанба куни Цюрихда шу ҳолат юзасидан ФИФА ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда юзага келган можаролар сабабли ташкилот учун президентлик сайловини 26 февралдан олдинроққа суриш масаласи кўриб чиқилди. УЕФАда ўтган ҳафта бўлиб ўтган йиғилишда шов-шувли бирор воқеа юз бермади. Футбол федерациялар раҳбарлари Платинини айбсизлигини исботлаш учун курашда қўллашларини маълум қилишди.

ФИФА этика қўмитаси Платини футболдаги ҳар қандай фаолиятдан 90 кунга четлаштириш ҳақида қарор қабул қилган. Платини олган пуллар 2011 йил унинг Блаттерга президентлик сайловларида кўрсатган ёрдами учун берилгани ҳақида шубҳалар бор.

“Афтидан, мен ФИФА президентлик сайловларида курашишда давом этаман. Бу балчиққа алоқадор бўлиш шармандалик. Мени ҳаммасидан кўра биз худди бир ифлос оламда эканимиз асабийлаштирмоқда. Можаро сабабли кўп овозларни йўқотдим деб ўйламайман. Мени яхши биладиган инсонлар ойнага хотиржам боқишимни яхши билишади. Мағлубиятга учрашни ёқтирмайман. Айниқса, мавжуд бўлмаган қандайдир можаро туфайли”, - деб таъкидлаган Платини.

Блаттернинг маслаҳатчиси ва “Goal” лойиҳасида ФИФА вакили бўлиб фаолият юритган Платини ЖЧ-1998 ташкилий қўмитасида текинга ишлагани ва унгача “Реал”дан тушган таклифни рад этгани тўғрисида маълумот берган. Мадридликлар ўшанда унга бўш чекни юборишган ва маошини ўзи ёзиб олиши мумкинлиги ҳақида айтишган. Мишель бу гапларни у пулга муҳтож бўлмаганини исботлаш учун айтиб ўтган. Қолаверса, Блаттер иш таклиф этганда маошни қайси валютада тўлашни Йозефнинг ўзига қолдирган.

Шартнома ёзма тузилмаган, лекин келишув оғзаки тарзда тузилган. Ўшанда Платинининг узоқроқ вақт музокара олиб бориш учун агенти ёки ҳуқуқшуноси бўлмаган. У Блаттер билан жентльменлик келишувига рози бўлган. Қолаверса, Швейцария қонунчилигида оғзаки ва ёзма келишувлар тенг кучга эга экани тўғрисида билган.

Лекин Платини ўша вақтда йилига 300 минг франк олган ҳолда кейинчалик қарз миқдорини 2 миллионга тенг деб билган. У эса ўша вақтда йилига ўзини 500 минг франк маош олган деб ўйлаб, ФИФАга 2 миллион франк учун тўлов қоғозини юборган. 10 кун ичида ҳисоб рақамига пул келиб тушгач, Мишель ўша пулдан солиқларни тўлаган. Айнан шу ҳолат унга асқотиши мумкин. Чунки ноқонуний пулларни одатда кўпчилик яширишга ҳаракат қилади.

Платини шунча можароларга қарамай, Блаттер билан бирга ишлаган даври ҳақида ёрқин хотираларни эслашини таъкидлаган.

“У мени сиёсий томондан ўлдиришни истаётган бўлса ҳам бирга ишлаган давримиздан ёрқин хотиралар қолган. Ҳозир ФИФАга футбол уйи мавқеини қайтаришга қодир ягона инсонман. Бироқ ҳар сафар унга яқинлашган сари худди Икар қуёшга яқин боргандек бор вужудим куйиб кетади”.

Ўз навбатида Йозеф Блаттернинг яқин дўстларидан бири бўлган Кристиан Константен Франциянинг “Экип” нашри мухбири билан суҳбатлашишга рози бўлди. Унда Швейцариянинг “Сьон” футбол клуби раҳбари бўлган Константен ФИФАга узоқ муддатдан буён бошчилик қилиб келаётган Блаттернинг сирларини очиб ташлаб, жаҳон футбол ташкилоти ақлдан озгани хусусида маълумот берди. Интервьюда жуда қизиқарли фикрлар келтирилган.


Кристиан КОНСТАНТЕН: “ИККИ МИЛЛИОН ФРАНК – ПЛАТИНИНИНГ ХАСИСЛИГИ ВА БЛАТТЕРНИНГ АХМОҚЛИГИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ”

- Ҳозир Блаттер қандай кайфиятда юрибди?

- У билан ўтган ҳафта мулоқот қилдим. Ҳозир ФИФАда барча нарса қуламоқда. Зепп учун бу ҳокимиятининг тугашини билдиради. Лекин у ҳали ҳаммаси тугамаган деб ўйлаяпти. Унинг режаси федерацияларга таъсир кўрсатиш орқали сайловгача Платинидан бошқа номзодни қолдирмаслик эди. Кейин эса Мишелнинг ўзини этика қўмитасидан фойдаланган ҳолда тамом қилиши лозим бўлганди. Шундай қилиб, Платини номзод бўла олмагач, сайловлар ва бу ишлар тамом бўларди. Зепп бу хаосда яшаб кетган ягона одамга айланарди.

- Демак, унинг ғояси шундай эдики, Платинини турли маълумотлар ёрдамида четга чиқариш эди, масалан, унинг ҳисобига ўтказилган 2 миллион франк сингари, шундайми?

- Аслида ғояга кўра, Платини, Шампань ва бошқа номзодлар сайловларда этик жиҳатлар туфайли қатнаша олмаслиги лозим эди. Шунинг учун шундай хабарлар чиқиб келиши кўзда тутилганди. Мисол учун, ФИФАдан 2 миллион франкнинг чиқиб кетиши. Бу ташкилотни америкалик ҳуқуқшунослар жазолаш учун жиддий текшириб ётишибди. Чунки АҚШ жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини олмади ва улар Қатарга овоз берганлар билан ҳисоблашишни хоҳлашади. Платини ҳам бу рўйхатда бор. Блаттер мундиал 2018 йил Россия, 2022 йил АҚШда ўтишини хоҳлаганди. Бунда у ушбу мусобақаларни футбол халқаро ҳолатга ижобий таъсир кўрсатиши учун режалаштирганди. Бунинг учун Исроил ва Фаластин ўртасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш мўлжалланганди. Унинг орзуси – Нобель мукофоти соҳибига айланиш! У ростдан ҳам ўзини салкам Рим Папаси каби ҳисоблайди. У аллақачон булутларда учиб юрибди. Ҳал қилувчи вазият биратўла икки чемпионат учун мезбонликнинг танланиши бўлди. Платини АҚШга овоз беришга ваъда берганди. Бироқ Қатар Европа учун мазалироқ озиққа айланди.

- Блаттер ўзини қулаш кутаётганини тахмин қила олмасди, шундайми?

- Бугун ҳаммаси худди “Титаник”да бўлгандек. Лекин Зепп ҳамон ўзига ҳисоб бермаяпти. У ўзини оқлашлари ва унда барчаси ўхшаши ҳақида ўйлаяпти. У ҳамон ўз режаларига эътибор қаратган: қолганларни йўқ қилиш ва ҳокимиятда бир ўзи қолиш. Зепп ҳам Мишель сингари ақлдан озган.

- Унинг қизи Коринна уни реалликка қайтаришга уринмаяптими?

- Ҳа, албатта, Коринна уни ҳимоя қилишга интилмоқда. Дам олиш кунлари Цюрихга келиб, Зеппни ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қиляпти. У отаси билан дўстлардек гаплашмоқда, мен ҳам шундай қиламан. Бироқ эшитишни истамайдиганлар билан гаплашиш қийин. Шу билан бирга унга қолиши кераклиги ҳақида гапирадиган доира мавжуд. Футбол фаолиятидан четлаштирилган куннинг эртасига у билан бир стакандан виски ичдик. Унга айтдим: “Зепп, сенга идорадан кетиш керак бўлади”. У шундай жавоб берди: “Улар менга ишлашни тақиқлашяпти. Демак, кофе ичиб, телевизор кўраман, лекин ўз хонамда қоламан”.

- Ундан хавотирдамисиз?

- Ҳа. Айниқса, барчаси бошланган май ойида. Уни ҳимоя қилиш учун нимадир қилишга уриндим. Бундай ҳокимият даражасида одамлар фақат ўз миялари билан ўйлашмайди. Бундай юқори лавозимли шахслар бир вақтнинг ўзида бола ва тегиб бўлмайдиган инсонлардир. 2011 йил ФИФА жиноятчилар ташкилоти экани ҳақида гапиргандим. Унда футболни тушунмайдиган, яхшилик ва ёмонлик ўртасида фарқ кўрмайдиган одамлар ишлашади. Ўшанда Платиниша ўтказилган 2 миллион франк – бир инсоннинг хасислиги ва бошқасининг ахмоқлиги ҳақида воқеадир. Мишелга келсак, унинг учун ФИФА президенти креслоси унга жуда буюклик қилади.

- Блаттер охирги кунларда нималар билан банд?

- Бир неча кун олдин унга бу тизим билан барчаси тугагани, футбол учун ўзини ҳимоя қилиши, бироқ кетиши кераклигини айтдим. Бироқ бу инсон шу иш учун ҳаётини қурбон қилди. Барчаси қуласа ва у яшайдиган шаҳарда газеталар “Блаттер тамом” сарлавҳаси остида мақолалар чоп этса, унга жуда оғриқли бўлади. Қайғули, ахир бу инсон ҳаётининг ботишидир. Платинига бағишлаб, “Франс Футбол” чоп этган сарлавҳаларни кўрганда ҳам шуни ҳис қилдим. Бироқ бу ҳақиқат. Умуман олганда, Мишель ва Зепп инсонийлик тарафдан бир хил – айбсизлик ва ўсишни исташи бўйича. Бироқ уларнинг иккаласи ҳам ғойиб бўлишди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика