Latest news

00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  0 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  0 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0

"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз" News

"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз"

Бугун Про лиганинг 25-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хоразм"нинг сўнгги ўйинидан келиб чиқиб, бугунги учрашувга тайёргарлик кўргандик. Майдон ҳолати туфайли комбинацион футбол намойиш этиш қийин эканлигини билардик. Шу сабабли яккакурашларда ғолиб чиқиш асосий ролни ўйнар эди. Яккакурашларда кўпроқ ғолиб бўлган жамоа, якунда ғалаба қозонар эди. Бугун жанговар ўйин бўлди, ҳисоб ҳам ўйинга мос бўлди. Биз ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди, "Хоразм" ҳам ғалабага қозониш учун етарлича ўйин намойиш этди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам енгилишни истамади. Тўғри, хато ва камчиликлар ҳам бўлди. Уларни кейинроқ ўрганиб чиқамиз. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак", - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида

- "Хоразм" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов майдондан четлатилганидан кейин ҳам жамоангиз ҳужумкор ўйин услубига ўтмади. Жамоангиз бугун дуранг натижасига ҳам рози эдими?

- Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз. Биз ўйин давомида учта ҳужумчи билан ўйнадик. Майдон марказини кучайтиришга ҳаракат қилдик ва шу сабабли бир ҳимоячимизни захирага олдик. Сон жиҳатдан кам бўлиб қолган жамоа, ҳимояга кўпроқ эътибор бериши аниқ. Бу бизга қийинчилик туғдирди. Сўнгги 25 дақиқада рақиб зич ҳимоялангани туфайли яхши комбинациялар амалга ошира олмадик. "Хоразм" зич ва яхши ҳимояланди. Тўғри, стандарт вазиятлардан гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик. "Хоразм" бир киши кам бўлиб ҳам бир нечта хавфли вазиятга эга бўлди. Шу сабабли бугунги дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- "Қўқон-1912" жамоаси яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо жамоангизга барқарорлик етишмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи даврадаги "Бухоро"га мағлуб бўлган ўйинимиздан ташқари қолган барча баҳсларда биз устунлик қиляпмиз, аммо эътиборсизлик туфайли кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Кам гол урмоқдамиз, бу ҳам муаммо. Кўпроқ эътиборли бўлишимиз керак. Юқори даражали футболчилар етишмаяпти. Уч-тўртта баҳслардаги дурангларни ғалабага айлантира олганимизда, мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлардик. Бугунги учрашувни бевосита кузатиш учун ташриф буюрган ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика