Latest news

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  27 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Биринчи Лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди News

Биринчи Лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди

Пандемия футбол клубларининг молиявий ҳолатига жиддий таъсир ўтказаётгани сир эмас.

Бундан айниқса бюджети у қадар катта бўлмаган клублар азият чекмоқда. 

Бир неча кун аввал ЎзПФЛ Биринчи лига клублари учун қайта қуръа ўтказди ҳамда ўйинлар саналарини эълон қилди. Учрашувлар старт олиши йўлида футболчиларнинг саломатлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ юқорида айтилганидек, мазкур лига клубларининг моддий таъминотида муаммолар бор. 

ЎзПФЛ клубларни ҳимоя қилиш учун улардан олинадиган бадал пулларини икки баробар қисқартирди. Орттирилган маблағ футболчилар саломатлиги йўлида сарфланиши борасида тавсия берилди. Мазкур қарор ташкилот Ижроқўми томонидан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг 14 клуби икки минтақага ажратилган бўлиб, жами 12 тур учрашувларидан кейин ҳар бир минтақанинг энг сўнгги жамоаси Иккинчи лигага туширилади. Шунингдек, минтақаларнинг 4-6 ўрин эгалари бирлаштирилиб, қайта турнир ўтказилади. 5 тур якунларига кўра энг сўнгги жамоа ҳам Иккинчи лигага равона бўлади. 5-ўрин эгаси эса пулька финалчиси билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика