Latest news

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  3 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради News

Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради

15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйин ўтказади.

ОФК мазкур учрашувга хитойлик Ма Нинг бошчилигидаги ҳакамларни тайинлаган. Бу ҳакам январь ойида Қатарда ўтган Осиё кубоги финал учрашувини бошқарган ва Қатар фойдасига 3та пенальти белгилаган эди. Финалдан кейин ижтимоий тармоқларда Акрам Афиф ва бош ҳакам турли мэмлар қаҳрамонига айланган эди.

45 ёшли Ма Нинг фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда бош ҳакам бўлмаган экан. Лекин клубларимиз иштирокидаги бир қатор учрашувларда ишлашга эришган:

"Пахтакор" - "Ал Таавон" (С.Арабистони) 5:4
"Насаф" - "Ал Садд" (Қатар) 3:1
"Локомотив" - "Ал Райан" (Қатар) 3:2
"Пахтакор" - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
"Зоб Оҳан" (Эрон) - "Бунёдкор" 5:2
"Насаф" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони) 2:1
"Фулад" (Эрон) - "Локомотив" 1:0


Маълумот учун, бу ҳакам 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё кубоги финали доирасидаги Ўзбекистон - Вьетнам (ўша машҳур қор жанги) учрашувида бош ҳакам бўлиши керак эди. Аммо соғлиги туфайли захира ҳаками вазифасини бажарган. Баъзи манбаларда Ма Нинг ўша учрашув бош ҳаками бўлган деб ёзилган аммо видеолардан кўриш мумкинки учрашувни ўмонлик ҳакам Аҳмад Ал Каф бошқарган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика