Latest news

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Беллингем Испанияда мавсум футболчиси бўлди, аммо тақдирлаш маросимида "Реал"нинг бирорта вакили иштирок этмади News

Беллингем Испанияда мавсум футболчиси бўлди, аммо тақдирлаш маросимида "Реал"нинг бирорта вакили иштирок этмади

Marca нашри Жуд Беллингемни ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топди.

"Реал" ярим ҳимоячиси ЛаЛигада мавсум футболчисига топшириладиган Альфредо Ди Стефано совринини қўлга киритди.

Беллингем ўтган мавсум "Реал" сафида Испания чемпионатининг 28та учрашувида майдонга тушиб, 19та гол урди ва 6та голли пас берди.

Англиялик тўпурарлар пойгасида Александр Серлот ва Артём Добвиклардан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Бироқ Беллингем ва бошқа совринларга номзод бўлган "Реал"нинг бошқа футболчилари ушбу маросимда иштирок этишмади.

Marca раҳбари ушбу вазиятга қуйидагича фикр билдирди: "Реал Мадрид"нинг совринларга тўсатдан пайдо бўлган аллергияси туфайли, бу менга тобора тушунарсиз бўлиб боряпти".

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни олмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлганидан сўнг "Реал" вакиллари Парижда ўтган маросимга бойкот эълон қилишганди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика