Latest news

08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  30 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0

Бахтиёр Ашурматов: «Наманганда футболга бўлган эътибор олдинги йилларга қараганда анча кучаяди» News

Бахтиёр Ашурматов: «Наманганда футболга бўлган эътибор олдинги йилларга қараганда анча кучаяди»

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси кейинги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйишни режалаштирмоқда.

Аслини олганда жамоанинг кейинги мавсум режалари мавҳум эди. Асосийси бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни жамоада қолиш ёки қолмаслиги аниқ эмасди. Айнан бу масалани ечим топмаганлиги тайёргарлик борасидаги режаларни аниқлаштиришга имкон бермаётганди. Яқинда Наманган вилоят ҳокими қабулида бўлган Бахтиёр Ашурматов айрим масалалар борасида келишиб олди. Ушбу ҳафтада мураббий вилоят ҳокими билан яна бир бор учрашиб, кейинги мавсум режалари борасида бафуржа келишиб олишади. Мавсум якунлари ва бошқа бир қатор саволларга жавоб топиш мақсадида «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик. Ушбу таклифимизга Ашурматов ҳайрихоҳлик билдириб, саволларимизга атрофлича жавоб қайтарди.

- Суҳбатимиз аввалида 2015 йилги мавсум якунлари борасидаги фикрларингизни билишдан бошласак.
- 2015 йилги чемпионатдан мураббий сифатида очиғини айтганда тўлиқ қониқмадим. Чунки чемпионатни бир маромда ўтказа олмадик. Тўғри биз жанговар кучли жамоаларга ҳам қарши тенгма-тенг тўп сура оладиган жамоани тузгандик. Яъни таркибда жамланган футболчилар аҳил бўлиб, бир оила сифатида шаклландик. +андай ҳолат бўлишидан қайтъий назар чемпионат охирига қадар ижобий натижа учун ҳаракат қилдик. Якунда эса қатнашувимизни бир маромда бўлмаганлиги якунда ўз сўзини айтди. Бунга мисол қилиб, чемпионатнинг дастлабки учта тури давомида атиги бир очкони қўлга киритдик. Афсуски, «Машъал» ва «Металлург» жамоалари билан ўтказилган учрашувларда жамоа билан бирга бўла олмадим. Барибир кўп нарса чемпионат стартидаги ўйинларга боғлиқ бўлади. Яъни, футболда чемпионатни қай тарзда бошласанг, шу тарзда якунлайсан деган ибора мавжуд. Чемпионатни муваффақиятли тарзда бошлай олмаганлигимиз йиққан очколаримиз миқдорига таъсир кўрсатди. Мавсум давомида йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Мавсум давомида очколаримиз захирасини тўлдириб бордик. Иккинчи даврани кўтаринки руҳда бошлаб, учта ўйинда етти очко жамғаришни уддасидан чиққан бўлсакда, кейинчалик кузатилган бешта ўйиндаги очкосиз серия чемпионатни юқорироқ ўринларга курашишимизга тўсқинлик қилди.

Мени кўп ранжитган ўйин сифатида Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши ўтган баҳсни айтиб ўтган бўлардим. Учта ўйинда қўлга киритилган ижобий натижалардан кейин ўз олдимизга қўйилган вазифани адо этиш йўлидаги асосий учрашувлардан бири айнан Жиззахдагиси эди. Балки, жамоамиз аъзолари иккинчи даврадаги муваффақиятли стартдан кейин бўшашишдими, биз мураббийлар футболчиларни керакли даражада руҳлантира олмадикми ёки бошқа сабабми шу куни ҳаракатларимиз ўхшамади. Аслини олганда биринчи голга қадар яхши ўйин кўрсатгандик. Бўлим охирида охирида ўтказиб юборилган гол жамоамизни синдириб қўйди. Айнан шу ўйин барчамизга, мухлисларимизга ҳам ёмон таъсир кўрсатди. Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмаганимизда мана шу баҳс асосий омил вазифасини ўтади деб ўйлайман. Биз мураббийлар бўлиб ўтган учрашувларни таҳлил қилиб, камчиликлар устида иш олиб боришимиз керак бўлади. Мураббий сифатида қайси жойларда хатоларга йўл қўйганлигимиз борасида тегишли хулосаларга келишимиз лозим бўлади. Жамоанинг асосий муаммоларидан бири ўтган йили ўз майдонимизда ўтган ўйинларда «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф» ва «Бунёдкор» каби етакчи жамоалар қарши учрашувларда атиги бир очкони қўлга кирита олганимиз бўлди. Ваҳоланки, юқорида номлари қайд этилган жамоаларга қарши Наманганда жамоамиз ўзининг яхши ўйинларини намойиш қила олган бўлсада ижобий натижаларни қўлга кирита олмагандик. Шу сабабли, мағлубиятга учраганлигимизга қарамай ўша баҳслар якунида мухлисларимиз жамоа аъзоларини олқишлашганди. Аммо, футболда ўйин тез унутилади. Натижа эса тарихда қолади. Мана шу ўйинлар ҳам аламли бўлганди. Йигитлар бор кучларини беришган бўлсада, якунда ғалаба қозона олишмагандик. Етакчи жамоаларга қарши учрашувларда керакли очколарни қўлга кирита олмаганлигимиз, чемпионат стартидаги муваффақиятсизлик ва иккинчи даврадаги бешта ўйиндан иборат мағлубиятлар серияси чемпионатда юқорироқ ўринлар учун курашишимизга афсуски имкон бермади. Аслини олганда жамоамиз эгаллаган ўрнидан кўра юқорироқ поғоналарни эгаллаш имкониятига эга эди.


- Жамоанинг қайси чизиқларидан кўнглингиз тўлмади. Юзага келган камчиликларни ўрнини тўлдириш ва жамоани кучайтириш борасидаги режаларингизни ҳам айтиб ўтсангиз.
- Жамоада мураббий сифатида иш бошлаганимда, жамоадаги ишларни ва натижаларни босқичма-босқич яхшилашни мураббийлар штаби билан келишган ҳолда ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. Биринчи ўринда «Навбаҳор»ни аутсайдерлар орасида олиб чиқишни режалаштиргандик. Кейинги вазифа эса янада юқорироқ ўринлар учун курашишдан иборат эди. Учинчи босқичда эса совринли ўринлар учун курашишни олдимизга вазифа сифатида қўйгандик. Мақсадимиз йўлидаги биринчи босқичдан муваффақиятли тарзда ўта олдик. Кейинги мавсумларда еттинчи ёки саккизинчи ўринларни олиш вазифасини қўйиш нотўғри бўлади. Чунки бу ҳақда олдин ҳам айтиб ўтганимдек, наманганлик мухлислар ўта талабчан саналишади. Шу сабабли уларни 6-8-ўринлар қониқтирмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда юқори ўринлар учун курашадиган жамоани тузиш керак бўлади. Чизиқлар бўйича оладиган бўлсак якунига етган мавсумда дарвозабон ва ҳимоя чизиғи оғриқли нуқтамиз бўлди. Дарвозабон борасидаги муаммони иккинчи давра арафасида маҳаллий бўлган Акмал Ортиқовни жалб этиш орқали ҳал қилишга эришдик. Ҳимояда ҳам муаммоларимиз бор эди. Афсуски, бу муаммони бартараф этиш анча мушкул бўлди. Негаки, Ўзбекистонда маҳоратли ҳимоячилар камчиликни ташкил этади. Биринчи даврада асосий ҳимоячиларимиздан бири Тоҳир Шамсиддинов жамоага дисквалификация туфайли ёрдам бера олмади. Шунингдек, марказий ҳимояда кескин рақобатни юзага келтира оладиган футболчиларимиз сони ҳам кам эди. Афсуски, Юрий Рижко бу мавсумда 2014 йилги чемпионатдаги каби тўп сура олмади. Ўз навбатида ҳимоядаги рақобатни сустлиги футболчиларимизга ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Бу муаммони Дилшод Жабборовни ҳимояга ўтказиш орқали қайсидир маънода бартараф этишга эришдик. Умуман олганда дарвозабон ва ҳимоя масаласи бизни бутун мавсум давомида қийнади.

Ҳозир кейинги мавсум режалари борасида гапириш бироз мушкул. Негаки, ҳали вилоят ва клуб раҳбарлари билан кейинги режалар борасида аниқ гаплашиб олганимиз йўқ. Яқинда раҳбарлар билан учрашганимизда, биринчи навбатда жамоа аъзолари билан ҳисоб-китоб ишларини якунлаш ва ундан кейин навбатдаги режалар борасида маслаҳатлашишга келишиб олдик. Умуман олганда олдимизга яхши мақсадларни қўйганмиз. Яъни таркибни кучайтириш ва бу орқали жамоадаги рақобатни оширишни кўзлаётганмиз. Якунига етган мавсумдаги таркиб хусусида гап кетганида, нималарни айтиш мумкин. Чемпионат охирларида жароҳатлар сони ортгач, захира ўриндиғимизни қисқалиги ўз сўзини айтиб, захирадан сафга қўшиладиган футболчиларга эҳтиёжимиз ортди. Масалан, Бердимуродовни мавсум бошида жиддий жароҳат олганлиги ва уни ўрнини муносиб тарзда боса оладиган футболчини йўқлиги ҳам ҳимоядаги ўйинларимизга ўз таъсирини кўрсатганди. Келгусида бу каби муаммоларни рўй бермаслиги учун ҳаракат қиламиз.


- Замонавий футболда клубларнинг моддий томондан баққувват бўлиши кўп нарсага боғлиқлиги бор гап. Яъни барқарор жамоани шакллантириш учун молиявий ҳолат муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай?
- Ҳозирги замонавий футболда кўп нарсани барибир маблаққа бориб тақалиши бор гап. Мисол учун учун давралар оралиғида таркиб борасида айрим муаммолар бор бўлсада, таркибни кучайтира олмагандик. Аксинча жамоамизга фойдаси тегиши мумкин бўлган футболчилар билан хайрлашишга мажбур бўлдик. Ихтиёримизда бўлган легионерларга жавоб берган бўлсакда, уларнинг ўрнига хорижлик маҳоратли футболчини жамоага жалб эта олмадик. Бундан ташқари «Навбаҳор»га ўтишга розилик берган ва кўз остимизга олиб қўйган футболчиларни ҳам сафимизга айнан молиявий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда қўшиб ололмадик. Бир сўз билан айтганда иккинчи давра олдидан таркибни кучайтира олмадик. Аксинча, ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда иш юритдик. Футболчилар билан жамоадаги молиявий ҳолат борасида ҳеч қайси газета, телевидение ва интернет сайтларига маълумот бермаслик борасида келишиб олгандик. Мавсум якунида раҳбарлар ҳисоб-китоб ишларини якунлашларига умид қилган ҳолда ҳаракат қилинди. Шу сабабли молиявий томондан юзага келган муаммолар жамоамиз ўйинига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмади. Бундай футболчилар билан бирга ишлаганимдан фахрланишимни ва қўл остимда ўйнаган ўйинчиларга яна бир бор миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Агарда юзага келган молиявий муаммолар бартараф этилса, кейинги мавсумга аниқ вазифалар қўйилса, таркибни кучайтирган ҳолда иш юритиш талаб этилади. Аксинча, ҳисоб-китоб ишлари якунига етказилмаса, жамоага бўлган ишонч аксарият футболчиларимизда йўқолади. Бунинг оқибатида, бошқа жамоалардан таклиф олган ўйинчиларимизни «Навбаҳор» билан хайрлашишларига тўғри келади. +андай ҳолат бўлишидан қатъий назар жамоанинг етакчи футболчилари сақлаб қолинмаса, янги мавсум арафасида таркибни шакллантириш борасида қатор муаммолар юзага келади. Чунки, ҳозирда юртимизда маҳоратли футболчиларни топиш анча мушкул.

- Сир эмаски, яқинда Наманган вилояти ҳокими ўзгарди. Янги раҳбар билан учрашганлигингиздан хабардормиз. Бу борада нималарни айта оласиз?
- Албатта, вилоят ҳокими қабулларида бўлиб айрим масалалар борасида суҳбатлашдик. Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровни футболга, хусусан жамоага бўлган эътиборлари ва кейинги режалар борасидаги фикрлари ижобий таассурот қолдирди. +абул чоғида биринчи навбатда ҳалигача фойдаланишга топширилмаган клуб қароргоҳида якунланмай қолган таъмирлаш ишларини ўз назоратларига олишларини билдириб, бу муаммони қисқа фурсат ичида ҳал этилишига ваъда бердилар. Шунингдек, футболчилар билан ҳисоб-китоб ишларини ҳам тезкорлик билан амалга ошириш лозимлигини, шундан кейин жамоани кучайтириш борасида ўйлаш керак деган фикрларидан хурсанд бўлдим. Шу билан биргаликда, вилоят ҳокимини Наманганда катта футбол бўлган, бундан кейин ҳам бўлиши керак деган фикрларни илгари суришлари, маҳаллий мухлисларни талабчан эканлигидан келиб чиққан ҳолда жамоани шакллантиришимиз лозимлигини айтиб, «Навбаҳор» янги мавсумда камида кучли бешлик учун курашадиган жамоа сифатида гавдаланиши керак деб таъкидладилар. Таркиб ўзагини сақлаб қолиш борасидаги ишларни ҳам бошлашим кераклиги ҳам эътироф этилди. Энг асоссийси Наманганда футболга бўлган эътибор олдинги йилларга қараганда анча кучаяди. Бундай фикр юритишимга янги раҳбаримизни футболга бўлган қарашлари, фикрлари ва режалари асос бўла олади. Ҳисоб-китоб ишлари якунига етгач, вилоят ҳокими билан яна бир бор кўришиб, кейинги мавсум режаларига узил-кесил ойдинлик киритиб оламиз.


- Футболда мухлисларнинг ўрни ҳам катта. Наманганлик мухлисларни талабчанлиги барчага маълум. «Навбаҳор»ни совринли ўринларни эгаллашига кўникиб қолган мухлисларга чемпионатнинг ўртамиёна жамоаси бўлиш ёқмаслиги бор гап. Жамоа мухлислари борасида қандай фикрдасиз ва уларга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз.
- Очиғини айтганда, футболчиларимизни вазиятни қандай бўлишидан қатъий назар мардонавор тарзда курашганликларини айтиб ўтдим. Уларни шу тарзда ҳаракат қилишларида мухлисларимизни далдаси қўшимча куч-қувват бўлганлигини айтиб ўтган бўлардим. Жамоамиз аъзоларига учрашувлардан олдин доимо бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислар ҳаққи ҳурмати бор кучлари билан тўп суришлари лозимлигини доимо уқтириб келаман. Гоҳида футболчилар шаънига ишқибозлар томонидан ҳақоратли сўзларни йўналтирилган пайтларда ҳам бунга эътибор қаратмасдан ўзларининг чиройли ҳаракатлари ва ўйинлари билан бунга жавоб қайтариш кераклигини, айнан шу орқали мухлислар олдида ҳурмат қозониш мумкинлигини айтиб келаман. «Навбаҳор»да икки йил давомида фаолият олиб борган бўлсам, айрим мухлисларни инобатга олмаганда, жамоанинг ашаддий ишқибозлари мени доим қўллаб келишган. Фурсатдан фойдаланиб, қўллаб-қувватлаган «Навбаҳор» мухлисларидан миннатдор эканлигимни айтиб ўтишни истардим. Насиб қилиб, кейинги мавсумда ҳам жамоадаги фаолиятимни давом эттирадиган бўлсам, асосий вазифалардан бири ишқибозлар билан ҳам мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйишни мақсад қилганман. Жамоа ва мухлислар ўртасида кўпроқ учрашувларни уюштириш, сафардаги ўйинларимизда ишқибозларимиз сонини янада кўпроқ бўлишини таъминлаш, шу билан биргаликда мухлислар клубини очиш каби ишларни амалга ошириш борасида клуб директори Ғанишер Исмоилов билан келишиб олганмиз. Шундай экан, мухлислар билан ишлашни кучайтирамиз. Ишқибозларимиздан нафақат, футболчилар балки мураббийлар штаби ҳам миннатдорлар. Мавсум давомида «Навбаҳор»ни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтамиз.


Шу билан биргаликда, мухлисларимиз орасида салбий фикрга эгалари ҳам бор. Хусусан айрим мухлисларимиз жамоа аҳил эмас, футболчиларнинг аксарияти жамоада Ашурматов қолса ўйнамаймиз деган фикрларни билдиришмоқда. Бу каби гап-ўзлар бизга ҳам етиб келди. Лекин, ишончим комилки, жамоадаги ҳар бир футболчи мен учун тоғ бўлиб туриб бера олади, ўз навбатида ўзим ҳам уларни ҳар қандай шароитда ҳам ҳимоя қиламан. Негаки, футболчиларнинг барчалари билан худди ака-укадек муносабатдамиз. Агарда жамоа аҳил эмас, йигитларда бир-бирларига бўлган ҳурмат йўқ, футболчилар Ашурматов ишласа кетаман дейишмоқда деган гапларга ишқибозларимиз ишонишаётган бўлса жамоа аъзолари ва мухлислар ўртасида учрашув ташкил этиш орқали футболчилар фикрини эшитиш керак. Бу орқали вазиятга ўзлари баҳо бериш имконига эга бўлишади. Бу орқали барча вазиятга ойдинлик киритиб олиш имконига эга бўлишади. Икки мавсум давомида аҳил бир оила сифатида фаолият кўрсатганлигимизни тасдиқланишига ишончим комил.

Тилакларга келадиган бўлсак, икки йил давомида «Навбаҳор»да фаолият юритиб, мухлисларга ёқадиган жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдик. Тўғри айрим камчиликлар ҳам кузатилди. Лекин, энг асосийси жамоани мавқеини тиклаш учун интилдик. Футболчилардан ҳам мухлислар учун ҳаракат қилишни талаб қилиб келаман. Фурсатдан фойдаланиб, ишқибозларимизга соғлиқ-саломатлик ва хонадонларида доимо хурсандчилик бўлишини ва жамоани ўзлари истагандек ҳаракат қилишини тилаб қоламан.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика