Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Бахтиёр Ашурматов: “Мухлислар сабр қилишсин, натижаларни яхшилашга ишончим комил” News

Бахтиёр Ашурматов: “Мухлислар сабр қилишсин, натижаларни яхшилашга ишончим комил”

Ўтган ҳафтада “Андижон” клуби атрофида юз берган гап-сўзлар футболга бефарқ бўлмаган кишиларнинг диққат эътиборини ўзига тортган бўлса ажаб эмас.

Айниқса, “Олмалиқ”қа қарши ўйиндан аввал бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг клубдан кетгани, ўрнига Ориф Маматказин тайинлангани, кейин эса бундай ўзгариш аслида бўлмагани ҳақидаги хабарлар мухлисларни чалғитиб қўйди. Бундай тушунмовчиликлар эса “Андижон” футболчиларига ҳам руҳий томондан таъсир қилиши табиий. Охир-оқибат “Олмалиқ” билан баҳсга кўнгилдагидек тайёрлана олишмади шекилли, мағлубиятга учрашди. Биз эса ушбу ўйиндан кейин Ашурматов билан учрашдик. Чунки унинг атрофида юз берган масалаларга ойдинлик киритмасак бўлмасди.   

-   Охирги пайтларда “Андижон” жамоаси атрофида бош мураббий алмашиши тўғрисида турли гап-сўзлар пайдо бўлди, - дея суҳбатни бошлади, Бахтиёр Аъзамович. - Бу ростдан ҳам асосли хабарлар эди. Охирги ўйинлардаги мағлубиятлардан кейин тушкунликка тушиб қолдик. Мураббийлар ўзгариши эса клубга фойда келтиради, деган фикрга берилгандик. Аммо бу бизнинг хатоимиз эди. Чунки бизга раҳбарлар ва мухлислар катта ишонч билдиришган. Бу ишончни йўқотган ҳолда кетишимиз эса нотўғри бўларди. Охиригача курашиш ўрнига енгил йўлни танлаш тўғри деб ўйлагандик. Чиндан ҳам жамоадан кетиш фикри менда бор эди. Лекин раҳбарлар билан учрашганимдан сўнг сизга бир йиллик ишонч билдирмаганмиз, 3-4 йиллик режа асосида сизни таклиф қилганмиз, осон таслим бўлишингиз эса нотўғри дея онгимни тозалашди. Уларнинг бу ишончи учун миннатдорман. Натижаларимиз ўзимиз кутгандек бўлмаётгани учун раҳбарлар ва мухлисларнинг олдида хижолатдамиз. “Олмалиқ”қа ютқазганимиз бизни янада кучлироқ қилиши керак. “Металлург”га имкониятни бой берганимиздан кейин ишқибозлар менга катта эътироз билдиришди. “Олмалиқ” билан баҳсда ҳам яна эътирозлар бўлди. Уларни тўғри тушуниб турибман ва энди олдимга шундай мақсад қўйдимки, жанговор жамоа ва ижобий натижалар кўрсатмагунимизга қадар ортга чекинмайман. Албатта, яхши жамоа тузиб раҳбарият ҳамда ишқибозларнинг ишончини қайтарамиз.


-   Сиз клубдаги ишингизни яна давом эттирадиган бўлдингиз. Аммо ёрдамчиларингиз – Зоҳид Нурматов билан Шуҳрат Мақсудов “Андижон”дан кетишди. Уларсиз қийналиб қолмасмикинсиз?
-   Ўзимни иккита қанотимдан айрилгандек ҳис қиляпман. Зоҳид Нурматов билан кўп йиллардан бери бирга ишлаб келаётгандик. Шуҳрат Мақсудов ҳам малакали мутахассис эди. У билан терма жамоада ҳам бирга ишлаганмиз. Ушбу мураббийларнинг маслаҳати менга доим асқотарди. Клубдан кетиш ҳақида ариза ёзишганида мен ҳам, раҳбарлар ҳам уларга ҳозирги оғир вазиятда ишлаб туришларини, жамоани ташлаб кетмай туринглар деб айтгандик. Агарда ортимдан кетиб қолсанглар ҳамма нотўғри тушунади дегандик. Натижада улар қолиб биринчи давра охиригача ишлашга қарор қилишганди. Лекин сайтда Ориф Маматказиннинг расман “Андижон”га бош мураббий бўлди деган хабар уларни оғир вазиятга тушириб қўйди. Ўзини ҳурмат қилган мутахассис бундай жараёнда яна қолиб ишлайвераман дейиши ҳам нотўғри. Лекин клуб вице-президенти Маъруф Абдусаломов уларга бу хабар асоссиз эканини, агар ўзгариш бўлса буни ўзаро йиғилишда маълум қилишларини, Ашурматовнинг ҳам истеъфоси ҳали қабул қилинмаганини айтиб, уларни қолдиришга уринган бўлса-да, мураббийларнинг қарорлари қатъий эди. Балки ўша сайтда чиққан хабар клуб томонидан айтилмагандир, аммо расмий хабар дейилгани уларга ҳам оғир ботди. Айнан улар ишдан бўшаган пайтда мен Қўқондан Андижонга вилоят раҳбарлари билан учрашиш учун келаётгандим. Нурматов билан Мақсудовнинг кетганидан кейин менинг клубда яна ишлашим аниқ бўлди. Лекин кейинчалик яна клубда ишлашда давом этсам, балки улар билан ҳамкорлик килиш насиб қилар.

-   Айнан Маматказиннинг “Андижон”га бош мураббий бўлди деган хабарга қандай муносабатда бўлдингиз?
-   Маматказиннинг варианти кўриб чиқилди ва менимча, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Кимлар томонидан бундай шошилинч хабар чиқарилгани ҳам тушунарсиз бўлди. Лекин мен клуб раҳбарларига ишонаман. “Андижон”га мени вице-президент Маъруф Абдусаломов таклиф қилган. Бўлиб ўтган вазиятни тушунмай қолдим. Балки кимларгадир бундай ўзгариш керак бўлиб қолгандир. Кейинчалик ростдан ҳам Ориф Маматказиннинг бош мураббий бўлиши мумкинлигини эшитдим. Бундай хабарлар менга ҳам етиб келди. Лекин раҳбарият билан учрашганимизда бундай маълумотлар бўлмаганини ва менга ишонишларини айтишди. Кўриб турибманки, Абдусаломов катта ҳажмдаги ишни олиб боряпти. У нафақат клуб, балки болалар футболида ҳам кенг кўламдаги ишларни бажаряпти. Бир нечта бизнес режалар устида ҳам ишлаяпти. Хуллас, тун-у, кун жамоа равнақи йўлида жиддий меҳнат қилаётганини кўриб турибман. Фан-клуб раҳбари Нодирбек Тўйчиев эса мухлисларнинг хоҳиш ва истаклари севимли жамоасини Осиё Чемпионлар лигасида кўриш эканлигини айтганди. Уларнинг умидларини оқлаш учун 3-4 йил давомида бу ишга қўл урган ҳолда ишлашга киришгандик. Шунингдек, раҳбариятнинг режалари ҳам менга манзур бўлган. Лекин доим ҳам сиз ўйлаган нарса бўлавермас экан ва биз қийинчиликларга дуч келяпмиз. Бу ҳам бир синов ва ундан ёруғ юз билан ўтишимиз керак. Қачонки, бу ердан кетсам ҳам ёруғ юз билан тарк этаман деб умид қиламан. Бунинг учун менга оғир вазиятда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда ҳам зарур.   

-   Аслини олганда, истеъфога чиқишга сизни нима мажбур қилганди?
-   Авваламбор натижа! Биз ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмаяпмиз. Шунингдек, олдин мухлислар билан учрашганимда агар ишқибозларнинг ишончини йўқотсам, бу ерда ишламайман деб айтгандим. “Металлург”га ютқазиб қўйганимиздан кейин қаттиқ тушкунликка тушдим. Мураббий учун мухлисларнинг ишончини йўқотиш оғир. Шу сабабли кетишни тўғри қарор деб ўйлагандим. Аммо мени андижонлик мухлислар қўллаб-қувватлашди. Бир кун билан яшамаслигимни, вазият албатта яхши бўлишига ишонишларини таъкидлашди. Мен эса клубдан кетишим хато қарор бўлишини тушуниб етдим.


-   Жамоага кучли иштиёқ билан қайтганингиз кўриниб турибди. Айтингчи, энди вазиятни ўзгартириш учун нималар қилмоқчисиз?
-   “Андижон”дан таклиф тушганида бу ердаги фаолиятим бунчалик оғир бўлишини кутмагандим. Аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишимизга ишончим комил эди. Маъруф Жалолиддинович ҳам менга ишонч билдирган ва бунинг учун ундан миннатдорман. Жамоани олий лигада қолиш учун курашадиган клублар қаторида бўлмаслигига ва ҳаётда таваккал қилишни ёқтирганим учун бундай қийин ишга қўл уришга рози бўлгандим. Аммо бу ерда ўзим хоҳлаган даражада вазият осонроқ бўлиб чиқмади. Энди эса ҳозирги пайтга келиб “Андижон” жамоасининг муаммоси нимада эканлигини, нима сабабдан охирги йилларда фақат элитада жон сақлаб қолиш учун курашаётганини, умуман, кўплаб саволларга жавобим бор. Жамоани яхшилаш учун кейинчалик нималарга эътибор қаратишим кераклигини ҳам энди яхши биламан. Агарда ишдан кетсам мухлисларнинг ишончини қозона олмай, уларнинг муҳаббатини сўндирган ҳолда кетган бўлардим. Табиийки, улар Ашурматов яхши мутахассис эмас экан, деган фикрда бўлишарди. Мен ҳақимда эса бундай салбий фикрлар қолишини хоҳламайман. Ишончим комилки, албатта андижонлик мухлисларнинг ишончини оқлаймиз.

Мен ўйлаган режа бўйича ўз уйимиздаги ўйинларда ютиб турганимизда ҳам 7-8-ўринларда бўлишимиз керак эди. Кейин эса иккинчи даврада яна айрим чизиқларга янги ўйинчиларни таклиф қилган ҳолда ўз олдимга қўйган вазифани бажара оламан деб ўйлагандим. Афсуски, ҳозирги пайтда жамоамиздаги рақобат паст. Бунга сабаб шуки, мен клубни кечроқ қабул қилиб олдим ва селекция ишларида қийинчиликларга дуч келдик. Бундан ташқари, жамоамиз бирорта учрашувда оптимал таркиб билан ўйнай олмаяпти. Мен бу гаплар билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Янги иш бошлаётганимда ҳам кейинчалик ҳеч қандай сабаб изламайман, фақат меҳнат қилган ҳолда вазиятдан чиқиб кетамиз деб айтгандим. Албатта, мағлубиятларда айбимиз бор, шу боис янада кўпроқ изланишимиз керак. Йигитларга битта оила бўлган ҳолда ҳамжиҳатликда ўйнамагунимизга қадар натижа кўрсата олмаслигимизни айтдим. Шунингдек, улар мени душман сифатида кўрмасликларини, бу ерга яхши натижа кўрсатиш учун келганимизни, агар вақти келиб терма жамоада ўйнасанглар бундан фахрланиб юрамиз дея гапирдим. Футболчилар ҳеч қачон бўлиниб қолмаслиги керак. Маҳаллий йигитлардаги масъулият эса янада кўпроқ бўлиши керак. Чунки улар ўз вилояти шаънини ҳимоя қилишяпти. “Навбаҳор”да ишлаганимда менга осонроқ эди. Чунки маҳаллий футболчилардан Дилшод Жабборов менинг майдондаги ёрдамчим эдим. Улуғбек Бақоев эса жамоадаги муҳитни ушлаб туришда менга ёрдам берарди. Афсуски, “Андижон”да майдонда ва майдондан ташқарида етакчилик қиладиган ўйинчини кўрмаяпман. Мана шундай сабаблар ҳам муваффақиятсизлигимизга сабаб бўляпти.

Шунингдек, ёшлар жамоаси ҳам яхши иштирок этяпти. Охирги пайтларда Бахтиёр Қосимов, Салоҳитдин Салоҳитдинов, Алишер Абдувоҳидов каби маҳаллий ёшларни асосий таркибга жалб қила бошладик. Фарҳод Бекмуродов эса асосий таркиб ўйинчисига айланиб улгурди. Лекин улар ҳозирги ёшда чалғимасдан ўз устида тинимсиз ишлашлари керак. Хаёллари чалғимасдан фақат футбол билан банд бўлишлари даркор. Афсуски, охирги пайтларда ёш ўйинчиларнинг фикрлари бузилгандек таассурот қолдиряпти. Улар ортиқча гап-сўзларга эътибор бермасликлари, фақат ўз устиларида ишлашга эътиборни қаратишлари лозим.  

-   Гапларингиздан шуни сезяпманки, иккинчи даврада жиддий ўзгаришларни кўрамиз, шундайми?
-   Албатта. Агар таркибда жиддий ўзгаришларни қилмасак, футболчилар рақобатдан тўхтаб қолишяпти. Жамоа фақат олий лигада қолиш учун курашяпти. Бундай вазиятда футболчилар руҳиятларини ўзгартиришлари зарур. Бундай мухлисларга эга бўлган клуб аутсайдерлар орасида юриши мумкин эмас. Айнан шундай фикрларни ўйинчиларнинг онгига сингдиришга ҳаракат қиляпман. Бу гапларим қайсидир футболчиларга таъсир қиляпти, қайсиларигадир эса йўқ. Тўғриси, баъзи-бир ўйинчилар мен ишламаслигимдан манфаатдор бўлишлари ҳам мумкин. Чунки бунгача бу ерда талаб кучли бўлмаган ва савияси паст футболчи ҳам асосий таркибда ўйнаб юраверган. Шунинг учун рақобатни кучайтирсак ва маҳаллий йигитлар ҳам руҳиятларини ўзгартириб етакчилик қобилиятларини намойиш қила олишса натижалар ҳам ўзгаради ва мухлислар хоҳлаган ўйинни кўрсата бошлаймиз. Охирги иккита мағлубиятдан кейин шундай қарорга келдимки, албатта мухлисларнинг ишончини оқлайман ва улар хоҳлаган жамоани тузаман. Унгача раҳбарият истеъфоимни талаб қилишмаса бор кучим билан ишлайман. Керак бўлса суткасига 24 соат ишлашга тайёрман. “Металлург” билан ўйиндан аввал соғлигим билан боғлиқ муаммо сабабли жамоа билан бирга бўла олмадим. Баъзида эса машғулотларда ўзим қатнаша олмадим. Тўғриси, тушкунликка тушганимда, айрим ҳолатларда Андижонга боришга оёғим тортмай ҳам қолганди. Ҳозир эса мухлисларнинг эътирозларини тўғри қабул қиламан.


Мағлубиятлардан кейин янада бор кучим билан ишлайман ва албатта ўз ниятмига эришаман. Бунинг учун раҳбарлар ва мухлислар сабр қилишларини ва ишонишларини истардим. Ашурматов кетган тақдирда ҳам бошқа мураббий келганида унинг вазиятни ўрганиб чиқиши учун яна вақт кетади. Ёки бўлмаса биз жамоани тузмагандик дейишади. Шу боис андижонликлар яна озгина сабр қилишса вилоят футболининг мавқеини тиклашимга ишончим комил. Нимага мен бундай ишонч билан гапиряпман? 4 ой давомида клубнинг муаммоси нимадалигини, умуман, ечимини топиши керак бўлган барча масалаларни ўрганиб чиқдим. Ана энди бошқа мураббий келиб иш бошлагандан кўра менинг бу ерда қолиб вазиятни тўғрилашим осонроқ бўлади. Агарда раҳбарият мураббий алмашишини тўғри қарор деб топишса, майли мен розиман. Чунки мухлисларга чиройли футбол ва натижа керак, буни тушунаман. Аммо менга ишонишда давом этишса, унда орқага чекинмайман ва фақат натижаларни яхшилаш учун ишлайман. Очиғи, футболчилик пайтим мураббийликдагидан кўра анча енгилроқ бўлган экан. У фақат ўзи учун жавоб беради. Мураббийлик касби қанчалик оғирлигини айниқса, Андижонга келиб бошимдан ўтказдим. Бундай вазиятга биринчи марта тушдим. Биласизми, интернет сайтларида мухлисларнинг билдираётган фикрларини ўқиб бораман. Лекин охирги пайтларда улар томонидан асоссиз танқидлар ҳам пайдо бўляпти. Бундай мухлислар аввало яхшиб ўйлаб кейин фикр билдирсалар яхши бўларди. Мағлубиятга учраган пайтимизда жамоа аъзоларидан бири ўйинни сотдимикин, деб ҳам ёзишяпти. Бу эса мураббий ва футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилади.

Жонкуяр мухлисларимизга шуни ишон билан айтаманки, мен ишлаётган пайтдан бери “Андижон”нинг ўйинида келишилган ёки сотиб юбориш ҳолатлари бўлса, у ҳолда мен ўзбек футболидан кетишга ҳам тайёрман. Шу боис ишқибозларимизнинг чалғимасликларини истаган бўлардим. Футболчилар эса бундай гап-сўзлардан кейин олдимга келиб ахир юракдан ўйнаяпмиз-ку, нега бундай ёзишяпти, дея тушкунликка тушиб қолишяпти. Чунки майдонга тушганида яна ёмон ўйнасам мен ҳақимда бўлмағур гапларни айтишади, деган фикрлар пайдо бўлиши мумкин. “Металлург”га ютқазганимиздан кейин тушкун кайфиятда уйга келганимда 11 ёшли қизим билан 8 ёшли ўғлим менга хат ёзиб қўйишган экан. “Дадажон, кўп сиқилманг, ҳаммаси яхши бўлади, асабийлашсангиз сочларингиз оқариб кетади, биз сизни яхши кўрамиз ва сизга ишонамиз” деб ёзганлари ҳам менда яхши кунларга ишонч уйғотди ва курашишга бўлган иштиёқ ҳам қайта тикланди. Мен айнан мана шундай қийин ишни бўйнимга олганман. Уйда эса тўртта фарзандим қолган. 5 ойлик чақалоғим бор. Болаларимни тарбиясига эътибор қарата олмаяпман. Аммо мен шунга қарамасдан Андижон халқи олдидаги бурчимни бажариш орқали мухлисларни хурсанд этишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.  

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика