Latest news

15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:59"Металлург" — "Сурхон" 0:0 (Матнли трансляция)  3 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  2

Бахтиёр Ашурматов: “Ҳозирча ҳеч бир футболчи жамоадан кетиш ҳақида айтмади” News

Бахтиёр Ашурматов: “Ҳозирча ҳеч бир футболчи жамоадан кетиш ҳақида айтмади”

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов сайтимизга берган интервьюларининг бирида, биринчи давра ниҳоясига етгач, клуб раҳбарияти билан моддий жиҳатларни гаплашиб олишини ва шундагина кейинги тақдири қандай кечишини айтганди.
Хабарингиз бўлса керак, яқинда ЎФФ президенти ташаббуси билан “Навбаҳор”га янги ҳомий бириктирилди.

Хўш, энди Ашурматов қандай фикрда? Бу борада мураббийнинг фикрларини билиш мақсадида боғланиб, бошқа саволларга ҳам жавоб олдик.

- Бахтиёр ака, ёдингизда бўлса ўз чиқишларингиз бирида “Навбаҳор” раҳбарияти билан моддий жиҳатларни гаплашиб олишингизни ва иккинчи даврада шунга қараб иш тутишингизни билдиргандингиз. Айтингчи энди қандай фикрга келдингиз?

- Мавсум бошида клубни қабул қилиб олаётган чоғимда ҳара қандай қийинчиликни имкон қадар енгиб ўтиб, мухлисларни хурсанд қилиш учун астойдил ишлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим. Молиявий муаммолар бугунги кунда ҳар бир жамоада бор. Тўғри, шундай дегандим. Лекин бу “Навбаҳор”ни ярим йўлда ташлаб кетаман дегани эмас. ЎФФ президентининг ташаббуслари билан янги ҳомий бириктирилди. Фурсатдан фойдаланиб Мираброр Усмоновга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдириб ўтаман. Қолаверса Мираброр Зуфаровичнинг бугун 67 ёшга тўлганлиги билан ҳам у кишини муборакбод этаман. Жамоадаги кейинги тақдиримга келадиган бўлсак, мавсум охирига қадар ўз ишимни давом эттиришга қарор қилдим. Бу ерда энг аввало мухлислар учун ишлаётганимизни ҳам айтиб ўтмоқчиман. Иккинчи даврада уларни янада хурсанд этиш учун астойдил ишлаймиз.

- “Навбаҳор” янги хомийга эга бўлганидан кейин бу жамоа аъзоларига ҳам руҳий жиҳатдан ижобий таъсир ўтказган бўлса керак?

- Албатта бу бизни хурсанд қилмасдан қолмади. Бугун футболчиларни йиғамиз. Улар билан суҳбатлашамиз. Менимча йигитларга ҳам бу ижобий манода таъсир ўтказган бўлиши керак.

- Жамоангиз энди йирик трансферларни амалга ошира оладими?


- Йўқ, янги ҳомий бириктирилган бўлса-да, бу моддий жиҳатдан бақувват бўлди дегани эмас. Раҳбарият олдига шундай вазифа қўйилганки, биринчи галда футболчилар олдидаги қарздорилкни бартараф этиш. Аввало шу муаммолар бартараф этилса, қолгани ҳам бўлади.

- 4 июльдан йиғинни бошлаётган “Навбаҳор”нинг ёзги давралар оралиғидаги режаси қандай?


- Бугундан футболчиларни Чирчиқда йиғамиз. Тайёргарликнинг биринчи босқичи 17 июльга қадар шу ерда ўтказилади. Унда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилади. Кейин машғулотлар Тошкентда кўчади. Дарвоқе биринчи йиғинимиз давомида иккита синов-назорат баҳсини ўтказишни режалаштирганмиз. Яъни 12 июль куни “Машъал” ва 14 июль куни “Қизилқум” билан куч синашамиз. Ўйинлар қаерда ўтиши ҳозирча аниқ эмас. Бу масала кейинроқ аниқ бўлади. Пойтахтдаги йиғин чоғида ҳам бир қатор синов-назорат ўйинларини ўтказамиз. Спарринг рақиблар “Динамо”, “Шўртан” ва яна бир нечта жамоалардир. Шу тариқа иккинчи  давра ўйинларига пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

- Айни пайтда футболчиларнинг у жамоадан бу жамоага ўтиши мухлисларнинг диққат марказида турибди. “Навбаҳор”ни кимлар тарк этишию, унга кимлар келиши борасила бизга сиздан бошқа ҳеч ким аниқ маълумот бера олмайди...


- Ҳозирча сизга шуни айта оламанки, биринчи даврада асосан захирада ўтирган Дурбек Умаралиев билан Соҳиб Абдуллаев жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Уларни ҳам тўғри тушуниш керак. Чунки бу йигитларга ўйин амалиёти зарур. Шунингдек ҳимоячи Тимур Яфаров ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши кутилмоқда. Ўринбосарларимиз таркибидаги Акбаршо Рашидхонов эса айни дамда “Андижон” машғулотларида иштирок этмоқда. Ҳозирча шулар. Яна бугун йиғилиш ўтказиб, бошқа футболчилар билан ҳам алоҳида суҳбатлашаман. Агарда кимдир жамоадан кетишни истаса, қаршилик кўрсатмаймиз. Лекин ҳозирча ҳеч бир футболчи бу ҳақда менга айтмади.

- “Нефтчи”нинг собиқ футболчилари Саидов, Пўлатов ҳамда Ёқубовни яна фарғоналиклар таркибига қайтиши борасида гап сўзлар урчий бошлади. Бу нарса сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Йўқ. Бу йигитлар билан биринчи даврада яхши ишладик деб ўйлайман. Улар олийжаноб инсонлардир. Бизга ёрдами катта бўлди. Агарда бу футболчиларнинг ўзларида “Нефтчи”га қайтиш иштиёқи бўлса, музокара ўтказишга қаршилик қилмайман. Мен сизга шуни айтишим мумкинки, Мансур Саидовнинг жамоамизда қолиши 100 фоиз аниқ. Шукурали Пўлатовни эса “Бунёдкор” ўз сафига қайтармоқчи. Бахтиёр Ёқубов борасида унинг ўзи билан гаплашиб кўрганимдан кейин тайинли гап айтишим мумкин. Ҳеч бир футболчини мажбурлаб олиб қолмоқчи эмасмиз. Чунки аввал ҳам айтганман, менга жамоа учун борини бериб, сидқидилдан ўйнайдиган футболчилар керак. Жоиз бўлса қийин вазиятларда мураббийга ёрдам берадиган ўйинчилар зарур. Шундагина кўзлаган мақсадга эришиш мумкин.

- Давралар оралиғида қайси позицияларни кучайтиришни режалаштиргансиз?


- Агарда имкони бўлса ҳар бир чизиққа янги ўйинчилар жалб этган бўлардим. Ҳозир шундай вазиятки, ўзимиз истаган футболчини амалда шартномаси бор. Уни қўлга киритиш учун эса жамоасига трансфер пулини ва катта миқдорда кўтарма пули беришингизга тўғри келади. Ҳеч бир клуб кўригидан ўта олмаган футболчи эса бизнинг ҳам талабимизга жавоб бермайди. Шу боис имкониятдан келиб чиқиб, ортиғи билан 4 нафар ўйинчини ўз сафимизга қўшиб олишни ўйлаяпмиз.

- “Навбаҳор”га Белоруссиядан ҳужумчи келаётгани қанчалик ҳақиқат?

- Ҳа, бу тўғри. Юрий Рижко ўзи билан бирга Белоруссиядан ҳужумчи олиб келади. Албатта уни олдин кўрикдан ўтказамиз. Талабга жавоб берсагина олиб қоламиз. Тасаввурга эга бўлмаган ўйинчини рўйхатга кирита олмаймиз, ахир!

- Дарвозабонлар борасида фикрингиз қандай? Улар биринчи даврад ишончингизни қай даражада оқлади?

- Мавсум бошида олдимизга 5-6-ўринларни қўлга киритиш мақсад қилиб қўйилганди. Лекин ундай бўлмади. Албатта бунда нафақат дарвозабонлар балки бошқа ўйинчилар ва мураббийлар штабининг ҳам айби бор. Кимнидир хатоси билан дея олмайман. ОАВда клубимизга янги дарвозабон келаётгани ҳақида ўқидим. Лекин аниқ бир футболчига таклиф билан чиқмадик. Кўрамиз, агарда кўнглимиздагидек посбонни топа олсак, у ҳақиқатдан ҳам ҳозирги голкиперлардан бир бош устун бўлса, ҳеч иккиланмай таркибимизга қўшиб оламиз. Аммо яна бир нарсани ҳам тўғри тушуниш лозим. Яъни бугунги кунда дарвозабонлар муаммоси биргина “Навбаҳор”да эмас. Балки бутун ўзбек футболида долзарб муаммо бўлиб турибди. Хусусан 1991 йил ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоага биргина муносиб номзод Элдор Суюнов бор. Унга жиддий рақобат қила оладиган посбонни кўрмаяпман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика