Latest news

10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  7 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  10 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9

Бастиан Швайнштайгер: “Ангела Меркель ҳали менга хабар ёзгани йўқ” News

Бастиан Швайнштайгер: “Ангела Меркель ҳали менга хабар ёзгани йўқ”

Ёзда “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган Бастиан Швайнштайгер аста-секинлик билан янги клубидаги ҳаётга кўникиб бормоқда.


У Германиянинг “Бильд” нашрига Англиядаги фаолияти қандай кечаётгани ҳақида интервью берди.


- 17 йил сиз “Бавария” либосида тўп тепдингиз. Бир неча ҳафтадан бери Англиядасиз. Ўзингизни маникунианлик ўйинчи сифатида ҳис қиляпсизми?

- Мюнхендаги ажойиб даврдан кейин “Бавария” ҳамиша юрагимда бўлади. Жамоа билан яқин алоқа сақланиб қолади. У ерда тарихий вақтни ўтказдим. Энди Манчестерда мен учун янги давр бошланяпти. Келганимга бир неча ҳафта бўлди, лекин жамоа ва ишқибозлар билан муносабатни ҳис этяпман.

- Қандай қилиб?

- Ишқибозлар мени 1-турда “Тоттенхэм” билан “Олд Траффорд”даги учрашувда илиқ қарши олишгани кутилмаган ҳол бўлди. Майдонга тушишга шуғуланаётган вақтимда одамлар қичқириб, олқишлашни бошлашди. Баданим титраб кетди. Бу руҳлантиради. Ўйиндан кейин ўша стадионда кейинги беллашувда майдонга тушишни хоҳлаб қолдим. Бу ерда ўйнаш ҳақиқий завқ.

-Сиз “МЮ”даги биринчи немис футболчисисиз. Бу сиз учун фахрми?

- Албатта, шундай. Бу ерга келгунимга қадар жамоада бирорта немис ўйинчиси тўп тепмаганини билмагандим.

-Сиздан кўп нарса кутишади, босим юқори. Жаҳон чемпиони сифатида келдингиз. Мухлислар сизнинг ёрдамингиз билан клуб яна совринларни қўлга киритадиган йўлга қайтишига умид қилишмоқда.

-Мен 3 йиллик шартнома бор пайтда ҳар мавсум чемпион бўлишимизни айта олмайман. Мен совринларга йўл берадиган карточка эмасман. Премьер-лига кучли чемпионат. “Челси”, “Манчестер Сити”, “Арсенал”ва“Ливерпуль” кўп нарсага даъвогарлик қилади. Мени танийдиганлар ютишни исташимни яхши билишади. “МЮ”ни совринларга эга чиқишга қодир клуб деб ҳисоблайман.

- Европада ҳамми?

- Жамоа Луи ван Гал билан янги давр бошлаганига ишонаман. “Бавария” билан бўлганидек. Бу мен учун қўшимча иштиёқдир. Мен тажрибам ва бор кучим билан халқаро аренада “Реал”, “Барселона” ва “Бавария” даражасига чиқиш учун ҳаракат қилишимизга ваъда бераман.

- Ван Гал сизга нима деди? У билан немисчада мулоқот қиласизми?

- “Хуш келибсан”. Шундай дея у мени кутиб олди. Ван Гал билан инглизчада гаплашамиз. Бошқалар билан ҳам. Англияда мураббийни менежер деб аташади, мен уни чақиришда шундай йўл тутяпман. Камдан-кам ҳолатда немисчада нималарнидир айтишимиз мумкин.

- У сиздан Томас Мюллерни ўтишга кўндириб беришни илтимос қилдими?

- Йўқ. Томас ҳақида менежер билан суҳбатлашмадик.

-У жамоада 31-рақамли либосда ҳаракат қилишингиз мумкинлигини айтди. Яқиндагина бу рақам Феллайнига тегишли эди.

- Унинг бундай қарорга келгани мен учун сюрприз бўлди. Жуда яхши. 2002 йил “Бавария” учун илк баҳсда 31-рақамда ўйнаганман. Бу ерда ҳам елкамда шу рақам бор ҳолда дебют қилдим. Бу мен учун бошқача ҳиссиётдир.

- “Бавария” устидан Чемпионлар лигасида зафар қучишни орзу қиласизми?

- Ҳозир “МЮ”да ўйнаяпман. Яқин 3 йил ичида “Бавария” билан тўқнаш келишимиз мумкин. Бу ростдан ҳам яхши дуэлга айланарди.

- Европа чемпионати ҳақида ўй трансферингизга қанчалик таъсир қилди?

- Европа чемпионати мен учун жуда муҳим. Манчестердаги янги синов менга ижобий таъсир қилиши мумкин. Англиядаги биринчи мавсум менга яхши синов бўлади. Бу ерда тўплайдиган тажрибам мени терма жамоа учун кучлироқ ва фойдалироқ қилади.

- Терма жамоа сардори сифатида Йоахим Лёв билан ўтишингиздан олдин суҳбатлашдингизми?

- Мураббий билан маслаҳатлашгандим. “МЮ” мураббий жамоани алмаштиришга хоҳишим ва ишончим борлигини сўрайдиган клуб эмас. Аксинча, клуб кучли, катта ва келажак билан боғлиқ ажойиб лойиҳага эга. У бунга ижобий муносабат билдириб, ўтишим билан мени табриклади.

- Сизга янги клубнинг мадҳияси ёқдими?

- “Glory, Glory”ни яхши биламан. Укам Тобиас “Бавария” ва “МЮ”га мухлислик қилади. У биринчи бўлиб янги либосимни олди. Болаликда Тобиас Гиггз, Скоулз ва Кантонанинг ўйинидан завқ оларди. Ўшанда будильникда у ўзини уйғотиш учун “Glory, Glory”ни қўйиб олганди.

- Манчестердан биринчи таассуротларингиз қандай?

Schweinsteiger: Об-ҳавонинг яхши эканлигидан ҳайратландим. Умид қиламанки, у ўзгармайди. Кўчада одамлар кўп, ресторанлар етарлича. Бундар ташқари, одамлар “Манчестер Юнайтед” билан қандай боғлангани ва улар ўзларини клубга яқин тутишидан катта таассурот олдим. Қизиқиш, клуб тарихи ва анъаналарига содиқлик ҳайратда қолдиради.

- Сизнинг кетишингизни ҳам кўпчилик кутмаганди.

- 2010 йил “Бавария” билан шартномани узайтиришдан аввал менда хорижга кетиш учун таклифлар бор эди. Лекин жамоа билан Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлагандим. Ўшанда ҳали бунга эришмагандик. Биз интилдик ва 2013 йил требл қайд этдик. Энди 100 фоиз ишонч ва тоза виждон билан кетишим мумкин эди. Зэбэнер штрасседа ҳамиша хориждаги тажрибаси ҳақида сўзлаб берадиган ўйинчилар етарли бўлган. Менда “МЮ”га ўтиш имконияти юзага келди ва бундан фойдаландим. Қачондир Англияда ўйнасам, ушбу жамоада ўйнашни орзу қилардим. Ҳозир бунинг вақти келди.

- Пеп бундан хафа бўлмадими?

- У ўтиш амалга ошганда менга хабар ёзди. Ўртамизда барчаси яхши.

- Ангела Меркел-чи? У севимли футболчиси Германияни тарк этганидан хафа бўлдими?

- Ҳалигача у менга хабар юбормади. Менимча, у Европа Иттифоқида ўзимга иш топганимда хурсанд бўларди. Лекин унинг муҳимроқ ишлари бор. Лекин у Манчестер яқинида бўлса, уни “Олд Траффорд”га таклиф этишдан хурсанд бўламан.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика