Latest news

16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  4 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  6 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  2 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   76 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   2 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  43 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  22 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО News

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО

Хабарингиз бор, Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда юртимизда илк бора "Оммавий Эл Класико" томошаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ла лига элчиси - яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири Луис Гарсия ҳам иштирок этади.  Бугун эрта тонгда жаҳон футболида ўз изини қолдира олган футболчилардан бири Гарсия Тошкентга етиб келди.  Уни бир қатор испан футболи шинавандалари,  футболимиз жамоатчилиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.  
 
Луис Гарсия "Оммавий Эл Класико" тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради.  Қолаверса,  "Барселона" - "Реал М" учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги "Реал Мадрид" вакилларига қарши "Барселона" сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

- Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман.  Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.  "Эл класико"дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман.  Футбол тарғиботини кучайтиришга хисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман,  - дея фикр билдирди Гарсия.  
 
Таъкидлаб ўтамиз,  бугун соат 12:15 да Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Юртимиздаги "Барселона" фан клуби вакиллари Луис Гарсияга махсус ўзбекча нақшлар туширилган футболка совға қилишди.


Фото: Абдулло Файзуллаев

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика