Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Барселона" — "Севилья". Қайси жамоа ғалаба қозонади? News

"Барселона" — "Севилья". Қайси жамоа ғалаба қозонади?

"Севилья" Ла Лиганинг 5-турида "Барселона" меҳмони бўлади. Сайтимизнинг баъзи ходимлари бугун, Тошкент вақти билан 23:59 да старт оладиган учрашув натижасини тахмин қилиб кўришди.

Нарзулла Сайдуллаев — "Барселона" ўз майдонида "Севилья"га кўп гол уришни яхши кўради. Каталонияда ўтган охирги учта ўзаро ўйин натижалари: 4:0, 6:1, 4:2. Бугун ҳам Рональд Куман шогирдлари ғалаба қозонишларини кутяпман. Бироқ кўп гол урилмаса керак.

Абдулазиз Искандаров — "Барселона" ҳамда "Севилья" ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Куман "Барса"нинг аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Олдинги икки турда йирик ғалабаларни тантана қилгани бу ҳеч нарсани билдирмайди. Лопетеги эса қандай мураббий эканлигини "Севилья"да кўрсата олди. Менимча, бу ўйинда каталонияликлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонади.

Шерзод Нурматов — Ракитични "Барса"га қарши ўйинда кўриш бошқача бўлса керак. Лопетеги ўз шогирдларини бу учрашувга астойдил тайёрлагани аниқ, лекин барибир "Барса" ғолиб чиқади деб ўйлайман. Чунки Куманнинг иши кўриняпти, жамоа анча жозибали ўйин кўрсата бошлади. Тахминим – 3:1.

Фахриддин Рўзиев — "Севилья" муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган жамоа. Буни Европа Лигасининг ўтган мавсуми ҳамда "Бавария"га қарши суперкубок ўйини исботлади. Дастлабки турларда ёрқин ўйин кўрсатган Куманнинг "Барселона"си бугун анча қийналиши аниқ. ФИФА кунларига чиқиш олдидан ҳар икки клуб майдонда борини беришига ишонаман. Тахминимча, бугун жанговар дуранг қайд этилади ёки "Севилья" бир тўп фарқи билан ғалаба қозонади.

Дилноза  АПЛ мухлиси сифатида айтаман, бу учрашув менга унчалик қизиқ эмас. Тахминга келсак, Месси бор жамоа ютади.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Бугун омад қайси жамоага кулиб боқади?

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика