"Барселона" Габиголнинг "Интер"га ўтиши борасида ФИФАга эътироз билдиради
04 sep 2016 15:18
News
"Барселона" Габиголнинг "Интер"га ўтиши борасида ФИФАга эътироз билдиради
"Барселона" Габигол лақаби билан машҳур бўлган "Сантос" ҳужумчиси Габриэль Барбозанинг "Интер"га ўтиши борасида ФИФАга эътироз билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, кўк-анорранглилар Бразилия клуби ўз мажбуриятларини бузганлигини исботламоқчи. Аввалроқ ушбу футболчини харид қилиш учун "Барселона"да устунлик мавжудлиги эълон қилинганди.
"Сантос" 29 август куни "Барселона"га йўллаган хабарида, "Интер"нинг қизиқиши ҳақида ёзган. Келишувга кўра, Каталония клуби 3 кун ичида жавоб ёзиши керак эди. Кўк-анорранглилар жавоб беришмади ва 30 август куни "Сантос" Габиголни "Интер"га сотди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments