"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи
02 dec 01:56
News
"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи
Каталонияликлар "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Атлетико" форварди Хулиан Альваресни диққат билан кузатган бўлса-да, Marca хабарига кўра, бу трансферларни амалга ошириш деярли имконсиз ҳисобланади. Клуб ҳали жуда қиммат трансферларни амалга ошира олмаслигини тушунади ва шунга кўра марказий ҳужумчи позицияси учун реалроқ вариантларга ўтмоқда.
Роберт Левандовскига ўринбосар бўла оладиган ўйинчилар рўйхатига "Бавария" форварди Харри Кейн ва "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Серу Гирасси кирган. Марказий ҳужумчи олиш каталонлар учун устувор вазифа ҳисобланади.
Шу билан бирга, "Барса" ҳозирги мавсумда кўп гол ўтказилаётгани сабабли чапақай марказий ҳимоячи трансферига ҳам қизиқмоқда. Клуб вингер олишни ҳам ўйлаяпти.
"Барселона" трансфер бозорини кузатишда давом этади ва бу номлардан ташқари бошқа альтернативаларни ҳам кўриб чиқади.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments