Latest news

19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  7 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  11 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  15 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  9 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  65 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди News

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги ФИФАнинг 74-Конгресси бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидан ФИФА Низомига, Низомни қўллашни тартибга солувчи регламентга ва Конгресснинг доимий қарорларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, 2027-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш, футболда ирқчиликка қарши глобал позицияни мустаҳкамлаш ва ФИФАга аъзо бўлган ассоциациялар таклифларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олди. 

Конгрессда сўз олган Жанни Инфантино ФИФАнинг вазифаси футболни глобал миқёсда ривожлантириш ва бутун дунё жамоаларига рақобатбардош муҳит ва имкониятлар яратиш эканлигини таъкидлади.

ФИФА президенти 20 ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида давом этаётган турнирлар кўламини кенгайтиришдан ташқари, барча 211 ФИФАга аъзо ассоциациялар учун 15 ёшгача бўлган ўсмирлар футбол фестивалини ташкил этишни таклиф қилди. 

“Бизнинг вазифамиз бутун дунё бўйлаб кўпроқ имкониятлар, ўйнаш, орзу қилиш, иштирок этиш ва баъзан ҳаётни ўзгартириш имкониятини таклиф қилишдир. Шунингдек, нафақат футболчи, балки оддий инсон сифатида ҳам ўсиш имконияти тақдим қилишдан иборат, деди Инфантино.

Конгрессда шунингдек, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони очиқ овоз бериш орқали аниқланди. Унга кўра, Бразилия 2027-йилда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ўнинчи Жаҳон чемпионатига мезбон мамлакат сифатида эълон қилинди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика