Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз" News

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўткинчи мақомида ўтмаслигини билардик. Гарчи ҳар икки жамоа ҳам Суперлигани тарк этганига қарамасдан, мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этди. Биз ўйинга тайёрланган вақтимизда футболчиларга мухлислар учун, шунингдек, барча шароитларни бекаму кўст яратиб бераётган клуб раҳбарияти учун курашишни тайинлагандик. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароит клубни қуйи лигага тушиб кетишига мос эмасди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Тўғри, хатолар йўқ эмас, ҳалигача ҳам футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишларида қийинчиликларга дуч келишмоқда. "Андижон" ҳам жуда кучли ўйин намойиш этди, улар ҳам шунчаки расмиятчилик учун ўйнашгани йўқ. 

Бугун фақат ғалаба учун ҳаракат қилдик. Йигитларга курашувчан ўйин учун раҳмат айтаман, улар юзимни ёруғ қилишди. "Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мени тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман.

Клубимиз раҳбарияти номидан матбуот хизматига, хусусан, Бекзод Толибовга раҳмат айтаман. Сизлар мавсум давомида жуда яхши ишладинглар. Шунингдек, Ўзбекистондаги барча клублар матбуот хизматларига, футбол соҳасида меҳнат қилаётган журналистларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум давомида хатолар бўлмаган дея олмайман. 3 та ўйин қолганида, жамоани қабул қилиб олдим. Албатта, озгина бўлса ҳам, жамоани Суперлигада олиб қолишга назарий жиҳатдан имконият бор эди. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. "Металлург" билан ўйинда кўрдинглар, омад биздан кўп вазиятларда юз ўгирди. Ютқазадиган ўйин эмасди. Ишлашда давом этамиз. Бу йигитларни кўпларини олиб қолишга ҳаракат қиламан. Улар билан жангга боришга тайёрман. Барчаси машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам астойдил меҳнат қилишади.

- Жамоани Про-лигада ҳам бошқаришда давом этасизми?

- Албатта, биз шундай гаплашганмиз. Раҳбарият билан бу борада суҳбатлашиб келишиб олганмиз. Биласизми, клуб раҳбарияти мени аввал қилган айбимни кечиришди. Бунинг учун миннатдорман. Менда ПРО лицензияси йўқ, А лицензияси бор, бунинг учун футбол фалсафаси бўйича ўқиб келмоқчиман.

Раҳбарлар ишонишди, бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Қаршида, Қўқонда бу каби қийин вазиятлардан чиққанмиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика