Latest news

19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  8 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  7 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1

Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"

Фарғонада ташкил этилган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:1) назорат учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги назорат учрашуви футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказиб олиш мақсадида ташкил этилди. Ҳар икки жамоа учун ҳам бугунги ўйинда навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берарди. Биринчи бўлимда "Нефтчи" маҳорат бобида бир оз устунлик қилди. Шунга қарамай йигитлар рақибга кураш таклиф қила олишди. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтди.

- Жамоа дарвозабони Азизхон Исақов биринчи бўлимдаёқ алмаштирилди. Бу жароҳат билан боғлиқми?

- Йўқ, Исақов жароҳат олмади. Таркибимизда 3 нафар дарвозабон бор. Бугун уларнинг барчасига 30 дақиқадан ўйин амалиётини бердик. Бу аввалдан ўйланган режа эди.

- Ёзги трансферлар вақтида жамоага тўпурар ҳужумчи жалб этиш режаси борми?

- Ҳар бир жамоада селекция ишлари мунтазам давом этади. Бизда ҳам доимий ҳар бир чизиқ бўйича номзодларни ўрганамиз. Бизнинг ҳужумчилардан кучлироқ тўпурар топсак, жамоага жалб қиламиз.

- Бугун ёш футболчиларга ҳам имкон бердингиз. Улар кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Улар ҳали ёш. Шу каби ўйинлар орқали чиниқади ва тажриба тўплашади. Келгусида уларни яхши футболчи бўлиб етишишларига умид қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика