Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  7 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти" News

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун очко олишимиз жуда муҳим эди. Чунки турнир жадвалидаги ўрнимиз умуман бизни қониқтирмаётганди. Лекин буни уддалай олмадик. Йигитлар қаттиқ ҳаракат қилишди. Уларга бугунги ўйин учун катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб майдонда ҳаракат қилишди. Жамоаларнинг ўз турнирлари бор дейишади-ку, ҳозирги замонавий футболда сифатли футболчилар ўйинни ҳам ҳал қилишлари мумкин. Бугун биз буни амалда кўрдик. Дориевни бутун Ўзбекистон гапирмоқда. Айнан шу футболчи сабабли биринчи бўлимни ютқаздик деб ўйлайман. 

Меҳмонда ўйнаётган жамоа учун биринчи бўлимдаги иккита гол жуда катта зарба. Лекин шунга қарамай иккинчи бўлимда ташаббус биз томонда бўлди. Тўғри, қарши ҳужумларда "Сўғдиёна"да ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Биз ҳужумга ўтиб, рақиб жарима майдончаси атрофига борганимизда футболчиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти. Ўйин бўйича ҳеч кимга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна"ни табриклайман. Озми кўпми, бугун бизни трибуналарда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман", - деди Баҳром Ҳайдаров.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика