Latest news

09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  0 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  8 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  3 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  6 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  31 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  18 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Турнир жадвалида бир-бирига яқин жамоалар тўқнаш келишди. Ўйлайманки тенг ўйин бўлди. Иккала жамоага ҳам очко жуда зарур эди, шу боис майдонда кўп кураш бўлди. Бошида ўйинни яхши бошладик, назорат қилаётган эдик. Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ҳисобда ортда қолишни бошлагач, жамоамизда асабийлик пайдо бўлди ва оддий вазиятларда совуққонлик етишмади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, Ҳасановда, Дацида. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача бўларди. Тенг ўйин бўлди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман", - деди Баҳром Ҳайдаров.
 
- Ҳакамларга нисбатан кўп бор эътироз билдирдингиз. Айнан қайси вазиятларга нисбатан эътироз бўлди?

- Ўйин пайтида барибир қизишиб кетиш бўлади. Ҳасанов йиқилган пайтда пенальти сўрадим. Ҳакам ўз қарорини тушунтирди ва бизда бошқа эътироз бўлмади. Олдимизда 3 та ўйин бор ва насиб қилса олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика