Latest news

09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  2 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  3 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг (2:0) қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор"ни табриклайман. Улар бугун ҳақли равишда ғалабага эришди. Жамоамга "свежесть" етишмади, биз бор-йўғи уч кун олдин ўйин ўтказгандик. Дарвозабонимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. 0:1 ҳисобидаги вазиятда бизда ҳам вазиятлар бўлганди. Бугунги натижа адолатли бўлди деб ўйлайман", - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров.

- Жамоавий ўйин борасида муаммо борми?

- Деярли янги жамоа туздик. Кўпчилик футболчилар ўтган мавсумда Про-Лигада иштирок этишганди. Уларга бироз маҳорат етишмаётгандек. Маҳоратли Баҳром Абдураҳимов, Ҳусниддин Ғофуров ва Ҳасанов каби футболчиларимиз эса ҳозир яхши спорт ҳолатида эмас. Ҳаракат қиляпмиз. Лидер сифатида майдонда тўпни ушлаб қоладиган футболчи топилмаяпти. Жамоавий ўйинга етиб келамиз. Иккинчи даврада ўзгариш қиламиз.



- Жамоангизда марказий ҳимоячилар жароҳат олишганди. Бугун Жасур Ёқубов майдонга қайтди. "Пахтакор" бугун кўплаб вазиятлар ярата олди. Марказий ҳимоячиларнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Жуда ҳам қийналдик. Фақатгина Ёқубов бугунги учрашувда иштирок этди. Андро Гиоргадзе ва Аслиддин Тоштемиров ўйнаб келаётган эди. Иккаласи ҳам бирдагина жароҳат олгани бизга қаттиқ таъсир қилмоқда. ОКМК ва "Насаф"га қарши учрашувларни ҳисобга олмаганда ҳам, "Машъал" ва Кубокдаги "Бунёдкор"га қарши ўйинларда уларнинг йўқлиги панд бермоқда. Биз кўпроқ ҳимояга эътибор беришимиз керак, сабаби биз биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга қийналамиз. Ёқубов бугун яхши ўйнади, аммо чап тарафда ҳимоячи йўқ. Акрамов ва Ҳасанов ҳимоячи эмас. Ҳозир ҳимоячи қидиряпмиз, яхши ҳимоячиларнинг эса нархи баланд. Ёшларни тарбиялашга эса вақт керак.

- Футболчилик фаолиятингизда ҳам "Пахтакор"га қарши ўйнагансиз. "Пахтакор"га қарши учрашувлардаги кўпчилик рақибларнинг ўйини қовушмасликка нима сабаб? Руҳий томонлама муаммо бўладими ёки маҳорат етишмаслиги?

- Иккисига ҳам боғлиқ, аммо руҳий жиҳатни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Майдонда қаршингизда Игорь Сергеев ва Ҳожиакбар Алижонов турса, осон эмас. Таркибимиздаги футболчилар ҳали лидер жамоаларда ўйнаб кўрмаган ва шундай ўйинларда фарқ сезилмоқда. "Пахтакор"нинг кўп футболчиларига қарши ўйнаса бўлади. Шу сабабли биринчи ўринга маҳоратни қўяман. Футболчиларимиз гранд жамоаларга қарши тенгма-тенг ўйнай олиши учун, бир ёки икки мавсум давомида камида медаллар учун курашадиган жамоалар сафида ўйнаши керак. Бу менинг фикрим.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика