Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Баҳром Ҳайдаров: "10 киши бўлиб қолган бўлсак-да, ҳисобни сақлаб қолдик ва вазифани бажардик" News

Баҳром Ҳайдаров: "10 киши бўлиб қолган бўлсак-да, ҳисобни сақлаб қолдик ва вазифани бажардик"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Машъал" (1:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида 

- Бугунги ўйин натижаси икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди. Чунки Суперлигада қолиш учун кураш бўлди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. 10 киши бўлиб қолган бўлсак-да, ҳисобни сақлаб қолдик ва вазифани бажардик. Йигитларга, жамоа ходимлари ва раҳбариятига раҳмат. Бутун Сурхондарё халқини, мухлисларини ғалаба билан табриклайман!

- Мавсум бошидан буён Баҳром Ҳайдаров фаолияти хусусида ишончсизлик бор эди. Ўша ишончсизлик бугун сезилмади. Сизни мавсум давомида танқид қилган мухлислар ёки мутахассислар ҳақида фикрингиз?

- Албатта, ҳар бир мураббий доим танқид остида қолади. Бу жуда яхши нарса деб ўйлайман. Ишлашдан тўхтамаймиз. Биз ҳалол меҳнат қилиб, Худога шукрки, вазифамизни бажардик. Тўғри, 10-ўрин зўр натижа эмас. Лекин ёшлардан ва ўтган йили ўзини кўрсата олмаган футболчилардан иборат янги жамоа тузилганди. Ҳозир бир нечта футболчимизга таклифлар келиб тушмоқда, бу ўйлайманки, ҳамма борини бериб, меҳнат қилгани самараси.  

- "Сурхон" клуби жамоани ёшартириш йўлига ўтди. Кейинги мавсумда ҳам шу тизим асосида иш олиб бориладими?

- Албатта, агар академиялар қурилса, боғлиқлик бўлса, узилиш бўлмаса, шундай бўлади. Ўйлайманки, шу йўлдан борилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика