Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Баҳрайндаги мағлубиятдан кейин... News

Баҳрайндаги мағлубиятдан кейин...

"Насаф" ОФК кубоги финалида мағлубиятга учраганидан кейин пайдо бўлган баъзи статистик маълумотларни келтирамиз.

Muharraq

AFC Cup Final Stage . Round final

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'

1. Ўзбек ва Баҳрайн клубиларининг ОФК кубоги доирасидаги тўқнашувларида устунлик рақиб томонига кўчди. Бунга қадар фақатгина "Нефтчи" мазкур юрт вакиллари билан куч синашиб, 2 дурангга имзо чеккан эди.

2. Турнирнинг қаторасига 12 ўйинида гол урган "Ал Муҳаррақ" мутлақ рекордни такрорлади.

3. Баҳрайн клуби ўз тарихида 1-бор қаторасига 3 ўйинда гол ўтказмади.

4. "Насаф" финални ютса, клубнинг кетма-кет ўйинларда ғалаба қозониш бўйича шахсий рекорди такрорланар эди (2011). Аммо...

5. Финал Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" устози сифатида ўтказган халқаро майдондаги 35-ўйинига айланди (14 ғалаба, 15 мағлубият, 6 дуранг).

Бу учрашувларда рақиб дарвозасини 48 бор ишғол қилган "аждарлар" худди шунча тўп ўтказиб юборишган.

6. Қарши клуби халқаро майдонда 2018 йилнинг март ойидан бери илк бор мағлубиятга учради. 

7. "Насаф"нинг ОФК кубогидаги охирги мағлубияти 2011 йилнинг 27 сентябрига қайд этилган эди. Ўшанда Таиланднинг "Чонбури" жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонган.

8. "Насаф" Бердиев мураббийлиги даврида ўтган халқаро ўйинларда 7-бор 90 дақиқа ичида 3 та гол ўтказиб юборди.

9. "Муҳаррақ" "Насаф"нинг 7 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйди.

10. "Ал Муҳаррақ" Баҳрайн чемпионатининг жорий мавсумида сўнгги ўринни банд қилиб турибди ↓↓ ↓ 

Кумиков ва Бақоевнинг серияси тугади, Бекобод осмонидаги "қора булутлар" тарқамаяпти

Author :
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика