Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  49 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

БАА собиқ устози: "Космин Олариунинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади" News

БАА собиқ устози: "Космин Олариунинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади"

БАА собиқ мураббийи доктор Абдуллоҳ Мисфер миллий терма жамоа бош мураббийи, руминиялик Космин Олариунинг 2026 йилги ЖЧ саралаши 3-босқичи "А" гуруҳи 9-тур ўйинининг мураккаблигига қарамай, ўзбекистонлик ҳамкасби устидан ғалаба қозониш учун зарур восита ва имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, у жамоанинг биринчи ўйинда (0:1) мағлубиятига сабаб бўлган мудофаадаги камчиликларни бартараф этиш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Мисфер "Emirates Today" нашрига шундай деди: 

"Жамоанинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш имконияти ва миллий терма жамоа ўйинчиларининг имкониятлари қўлдан бой берилмаслиги керак, чунки жамоанинг Ўзбекистон ва Қирғизистонни енгишдан бошқа чораси йўқ. Шунингдек, Қатар терма жамоаси саралашнинг сўнгги босқичида Ўзбекистонни мағлуб этишини кутиш керак, бу эса (оқ либослилар — таҳр.) мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишини таъминлайди.

Космин томонидан танланган футболчилар ҳозирда энг яхши тайёргарликка эга. БАА ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда ўйнаши лозим.

Ўзбекистонга қарши тўп тепиш мураккаб, аммо жамоа ўзини кўрсатиши мумкин, чунки унда янги рўйхатга киритилган ўзига хос хусусиятларга эга ўйинчилар бор. Уларнинг барчаси кучли бўлиб, бу ўйинчилар ўртасида рақобат муҳитини яратади. 

Косминнинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади".

Эслатиб ўтамиз, БАА — Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика