Latest news

20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  0 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  3 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  11 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  12 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3

Азизбек Тўлқунбеков: «Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган» News

Азизбек Тўлқунбеков: «Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган»

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Азизбек Тўлқунбеков Индонезияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида

— Жуда қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Мураббийларимиз билан биргаликда рақибимизнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Жамоадошларим билан яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Индонезия билан ўтган йили ҳам ўйнагансизлар. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг фарқи нимада?

— Ҳа, улар билан олдин ўртоқлик ўйинида ўйнаганмиз. Ўша пайтда Индонезия сафида ҳам, бизнинг жамоамизда ҳам асосан янги футболчилар бўлганди. Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган. Уларда ҳам футбол ривожланган. Бироқ биз ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба учун майдонга тушамиз.

— Сиз бундан аввал U-17, ҳозирга келиб U-20 Осиё кубогида иштирок этяпсиз. Бу мусобақаларнинг ўхшашлик ва фарқлари ҳақида нималар дея оласиз?

— Бу иккала мусобақа ҳам ўзига яраша футболчилар учун фойдали, айниқса ўсмирлар ва ёшлар учун. Лекин уларнинг ўртасида фарқ катта, деб ҳисоблайман. Чунки катта ёш тоифасидаги мусобақада даража барибир бошқача, ўйин темпи ва тезлик юқори бўлади. Иккала турнирда ҳам рақиблар кучли, айниқса ёшлар ўртасидаги мусобақада деярли тенг кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика