Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Азимжон Аҳмедов: “Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ниятидамиз” News

Азимжон Аҳмедов: “Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ниятидамиз”

“Навбаҳор” сардори ва тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов карантин даврида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Азимжон, карантин даврини уйда қандай ўтказяпсиз? Футболни соғингиздингизми?

- Албатта, барча футболчилар қатори мен ҳам карантин пайтини уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Жамоамиз мураббийлар штаби томонидан уйда бажариш учун белгиланган машғулотларни бажаряпман. Машқларни бажаришимда менга фарзандларим ҳам ёрдам беришмоқда (кулади).

Ҳар қандай футболчи футболни соғинади. Футболсиз ҳаёт тўхтаб қолгандай туюларкан.

Бироқ коронавирус хасталигини енгиш учун барчамиз ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга оғишмай амал қилиб, сабр қилишимиз лозим.

Бу ҳам Аллоҳнинг бир синови. Худо хоҳласа, бу кунлар ортда қолиб, ҳаёт яна олдингидек, ўз изига тушиб кетади.

Сизнингча, карантин даври футболчиларнинг жисмоний ҳолатларига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори. Боиси, карантин пайтида машғулотларни якка тартибда олиб борасиз. Жамоа билан бирга, умумий тартибда машғулотлар ўтказиш билан индивидуал ҳолда, машқлар олиб боришнинг фарқи катта, албатта.

- Карантин якунланганидан сўнг, Худо хоҳласа, Суперлига баҳслари давом эттирилади ҳамда барча жамоалар бир хил вазиятда бўлади. Мазкур ҳолат миллий чемпионатимизда сенсациялар юзага келишига олиб келиши мумкинми?

- Карантин тугаганидан кейин барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари бир хил бўлади. Шунинг учун бу ҳақда олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

Худо хоҳласа, миллий чемпионатимиз баҳслари бошланаверсин-чи, ўшанда биламиз-да, сенсация бўладими ёки йўқми? (кулади).

-  Жорий мавсумда “Навбаҳор”га совринли ўринлар учун курашда қайси жамоалар асосий рақиб бўлиши мумкин?

- Бу борада алоҳида клубни ажратиб кўрсата олмайман. Чунки Суперлигамизда кучсиз жамоа йўқ. Барча клублар деярли тенг кучга эга.

Шунинг учун “Навбаҳор”га совринли ўринлар учун кураш йўлида ҳар қандай жамоа муносиб қаршилик кўрсата олади.

- Жорий мавсумдан бошлаб, майдонга сардор сифатида тушяпсиз. Бунинг эса ўзига яраша масъулияти бор. Сардорлик қийинчилик туғдирмаяптими?

- Таъкидлаганингиздек, сардорликнинг масъулияти анча юқори. Боиси, майдондаги кўплаб ҳолатларда сардор барчасини ўз зиммасига олади. Аммо Худога шукр, бу борада қийинчилик сезмаяпман. Чунки жамоадошларим бу борада менга дўстона ёрдам беришмоқда. Шунингдек, биз бир оиламиз ва “Навбаҳор”нинг юксак мақсади йўлида бир ёқадан бош чиқарганмиз.

Шунинг учун бу борада қийинчиликка дуч келмаяпман.

Ўзбекистон кубоги финали баҳси бу йил Наманганда ўтказилади. Сизнингча,  “Навбаҳор” ўзи учун қадрдон стадионда узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна биллур совринни қўлга кирита оладими? Ушбу имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон кубоги учрашувларининг финал ўйини Наманганда ўтказилиши жуда яхши бўлди. Бу жамоамизга қўшимча мотивация беради.

Жорий мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиш учун  барча имкониятимизни ишга соламиз ҳамда буни амалга ошириш қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Узоқ йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон кубогини қўлга киритиб, мухлисларга қувонч улашиш ниятидамиз. 

Сиз билан муборак рамазон ойи арафасида суҳбатлашяпмиз. Ҳамюртларимизга ушбу муқаддас ой арафасида қандай тилакларингиз бор?

- Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни кириб келаётган рамазон ойи билан табриклайман!

Ушбу муқаддас ойда ҳамюртларимиздан бир-бирларини кечиришларини сўрайман. Ўзим ҳам кимнидир хафа қилган, кўнглини ранжитган бўлсам, узр сўрайман.

Рамазон ойида рўзадорларга Аллоҳдан сабр тилайман ва тутган рўзаларини ўз даргоҳида қабул қилишини сўрайман.

Барча ватандошларимиз соғ-саломат бўлишсин!

Коронавирус хасталиги юртимиздан тезроқ даф бўлсин ҳамда халқимиз олдингидек одатий ҳаётига қайтсин, илоҳим!

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика