Latest news

18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:46Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  18 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  10 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди  6 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  10 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  15 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш" News

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш"

Яна олий лигага қайтган "Андижон" клубидан бу йил мухлисларнинг умиди катта.
Бош мураббий Азамат Абдураимов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳеч қайси мураббий тайёргарликдан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Биз имкон қадар мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.

- Селекция жараёнида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Бу борада имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутдик. Рақобатни ошириш ниятида таркибга 10дан ортиқ янги футболчиларни жалб этганмиз. Хусусан дарвозабон Темур Ғаниев, мудофаа чизиғини кучайтириш учун эса Темур Султонов, Сергей Доценко, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян сингари ўйинчиларни олиб келдик.

- Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз қишки йиғинлар чоғида бир нечта хорижлик футболчиларни синаб кўрдик. Улардан бизга Касьян, Доценко ҳамда Расков маъқул келди. Касьян олдин ҳам Андижон учун ўйнаган. Уларга янги жамоа ва янги чемпионатга мослашиб олиш учун барибир озгина вақт керак бўлади. Умид қиламанки хорижлик футболчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайди.

- Биз раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йил ўз олдимизга элитадаги ўрнимизни сақлаб қолишни мақсад қилиб қўйдик. Шунингдек бу йил Андижон футбол клубининг 50 йиллик тўйи муносабати билан имкон қадар юқори ўринларни эгаллаб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика