Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Аёллар футболи. Қуйи олтилик жамоалар молиявий қийинчилик туфайли Тошкентда марказлашган ҳолда ўйнашади News

Аёллар футболи. Қуйи олтилик жамоалар молиявий қийинчилик туфайли Тошкентда марказлашган ҳолда ўйнашади

2020 йилги мавсум барча жамоалар учун иқтисодий томонлама оғир келди.

Шундан келиб чиқиб, айрим футбол клублари бир вақтнинг ўзида 6 жамоани молиялаштиришда қийинчиликка дуч келаётгани сир эмас.

Оқибатда аёллар чемпионатининг қуйи олтилигида иштирокини давом эттириши керак бўлган жамоалардан 5 таси мусобақани давом эттира олмаслигини маълум қилди. ЎзПФЛ мазкур ҳолатни Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда ўрганиб чиқди. Якунда аёллар футболи мусобақаси ҳам тўлиқ ўтишини таъминлаш мақсадида ЎФА юқоридаги 5 клуб аъзоларининг Тошкентда истиқомат қилиши ҳамда овқатланиши ҳаражатларини кўтаришга қарор қилди. ЎзПФЛ эса улар учун марказлаштирилган мусобақа ташкил этиш вазифасини олди.

Шу тариқа “Навбаҳор-W”, “Қизилқум-W”, “Бухоро-W”, “Сурхон-W” ҳамда “Андижанка” жамоалари 10-21 ноябрь кунлари Тошкентда истиқомат қилишларига келишилди. Уларга олтинчи жамоа сифатида пойтахтнинг “Локомотив-W” клуби қўшилади. Аввалроқ “Локомотив” раҳбарияти мусобақани 22 тур кўринишида тўлиқ давом эттиришга ҳам тайёр эканини маълум қилганди.

Қуйида ўйинлар тақвими келтириб ўтилган. Уларнинг барчаси “Чиғатой” спорт базасида ташкил этилади. Юқори олтилик жамоалари эса аввалдан келишилгани каби уй-сафар тизимида турнирни якунлайди.

6-тур
10 ноябрь, сешанба

15:00 СУРХОН — АНДИЖАНКА

12-тур
12 ноябрь, пайшанба

10:00 БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ
12:30 СУРХОН — НАВБАҲОР
15:00 АНДИЖАНКА — ЛОКОМОТИВ

13-тур
14 ноябрь, шанба

10:00 ЛОКОМОТИВ — НАВБАҲОР
12:30 АНДИЖАНКА — БУХОРО
15:00 ҚИЗИЛҚУМ — СУРХОН

14-тур
17 ноябрь, сешанба

10:00 ҚИЗИЛҚУМ — АНДИЖАНКА
12:30 СУРХОН — ЛОКОМОТИВ
15:00 НАВБАҲОР — БУХОРО

15-тур
19 ноябрь, пайшанба

10:00 БУХОРО — ЛОКОМОТИВ
12:30 НАВБАҲОР — ҚИЗИЛҚУМ
15:00 АНДИЖАНКА — СУРХОН

16-тур
21 ноябрь, шанба

10:00 НАВБАҲОР — АНДИЖАНКА
12:30 CУРХОН — БУХОРО
15:00 ЛОКОМОТИВ — ҚИЗИЛҚУМ

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика