Latest news

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  37

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади News

Ахбор Имомхўжаев издошлари ўртасида хотира турнири ўтказилади

Ўзбек спорти журналистикаси отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев фоний дунёни тарк этганига бугун роппа-роса бир йил бўлди.

Биз бу инсонни нафақат ўзбек тилидаги унутилмас шарҳлари билан, балки футбол ҳакамлиги ва унинг ривожи йўлида амалга оширган ишлари билан ҳам яхши эслаймиз.

Эндиликда бу инсоннинг издошлари ўзаро ҳамкорликда футбол хотира турнирига асос солишни режалаштиришган. Сизга яхши маълумки, ҳар йили 2 июль санасида Бутунжаҳон спорт журналистлари куни нишонланади. Мана шу кунда Ахбор Имомхўжаев хотира турнирини ўтказиш таклифи унинг фарзандлари ҳамда набиралари томонидан илгари сурилди. 

Режага кўра, илк мусобақа 1-2 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда Ахбор Имомхўжаев номи билан бевосита боғлиқ бўлган жамоалар иштирок этиши кўзда тутилган. Жумладан, “Пахтакор” фахрийлар жамоаси, “Тонг” фахрийлар жамоаси, собиқ ҳакам ҳамда назоратчиларни ўзида жамлаши кўзда тутилган “Рефери” фахрийлар жамоаси, фахрий спорт журналистларини ўзида жамлайдиган “Журналист” жамоаси. Шунингдек, футбол шарҳловчиларини ўзида жамлаган “Шарҳловчи” жамоаси, ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган “Sports.Uz” ҳамда “Championat.asia” жамоалари. Мусобақада Ахбор Имомхўжаевнинг фарзанд, набира ҳамда абираларидан иборат алоҳида жамоа ҳам қатнашади.

Ишонамизки, мазкур мусобақа анъанавий тарзда йўлга қўйилади. Ахбор Имомхўжаев каби инсонлар нафақат ҳаётлик даврида, балки ундан кейин ҳам ўз издошларини шу тариқа жипслаштириб туришига шубҳа йўқ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика