Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  84 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

"Ахал" бош мураббийи Сердар Гелдиев: "Пахтакор"да ғалабага интилиш кучли бўлиши табиий, чунки ҳали ютмаган" News

"Ахал" бош мураббийи Сердар Гелдиев: "Пахтакор"да ғалабага интилиш кучли бўлиши табиий, чунки ҳали ютмаган"

ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ахал" учрашувидан олдин матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Сердар Гелдиев ва футболчи Элман Тагаев иштирок этишди.

"Биринчи ўринда "Пахтакор"га илиқ кутиб олгани учун раҳмат айтмоқчиман. Учрашувга керакли даражада тайёргарлик кўрдик. "Пахтакор"да ҳам ғалабага интилиш кучли бўлиши табиий, чунки ҳали ютмаган. Бизни эса ўз режаларимиз бор. Буни эртага амалга оширишга ҳаракат қиламиз", – дейди Сердар Гелдиев. 

"Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. "Пахтакор"ни таҳлил қилдик. Мураббийимиз айтганидек, ўйинга қўйилган вазифани максимал даражада бажаришга уриниб кўрамиз", – дейди Элман Тагаев.

- "Ахал" гуруҳдаги қолган жамоаларга нисбатан кучсиз бўлса-да, илк турда сенсация қайд этиб, "Ал Файҳа"дан устун келди. Бу шунчаки тасодифми ёки рақибларнинг етарлича баҳо бермаганиданми?

- Сенсация дейиш ноўрин деб ўйлайман, чунки биз ўтган йили ҳам ОЧЛда кучли рақиб устидан ғалаба қозонган эдик. Албатта, илк турда ўз майдонимиздаги биринчи ўйинда ғалаба қозониш ёқимли бўлди. Айтишим мумкинки, бизнинг ўз ўйинимиз ва режаларимиз мавжуд. 

- Футболчи Элман Тагаевга савол. Сиз Ўзбекистонда "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепгансиз. "Пахтакор" таркибидаги футболчиларни яқиндан биласиз. Шахсан сиз учун ўзбек жамоаларига қарши ўйнаш қандай таассуротлар беради?

- Албатта. "Пахтакор" сафидаги Азиз Турғунбоевни яхши биламан. У билан "Навбаҳор"да қисқа вақт бирга тўп тепганман. Бундан ташқари, "Пахтакор"да терма жамоа футболчилари ҳам кўпчиликни ташкил қилади. 

"Барча жамоаларда гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолган. Биз ҳар бир рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", – деди Гелдиев.

"Пахтакор" – "Ахал" учрашуви эртага 19:00 да бошланади. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика