Авазбек Ўлмасалиев: "ОКМК учун камбэк янгилик эмас, бу "Реал" каби одатий ҳолга айланган"
24 apr 03:23
News
Авазбек Ўлмасалиев: "ОКМК учун камбэк янгилик эмас, бу "Реал" каби одатий ҳолга айланган"
Шиддатли ва голларга бой ўтган учрашувда мезбонлар 0:2 мағлубиятини 3:2 ғалабага айлантиришга муваффақ бўлди. Учрашувдан сўнг ОКМК ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев фикрларини билдирди.
"Тўғри, камбэк қилиб ғалаба қозондик. Лекин бу тарихга айланди. Энди навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўришимиз лозим. Бу билан тўхтаб қолиш керак эмас. Умуман камбэк ОКМК учун янгилик ҳисобланмайди, бу биз учун одатий ҳолга айланган худди "Реал" каби.
Менимча, рақиб иккинчи бўлимда бизни қарши ҳужумда жазоламоқчи бўлди. Бизда эса ўзимизга ишонч юқори эди. Айнан шу нарса устунлигимиз бўла олди. Биласиз, ўтган йили гуруҳда аламли тарзда қолиб кетгандик. Бу мавсумда эса гуруҳдан чиқиб олишимиз шарт. Ишонч бор, аммо хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments