Latest news

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

"Атлетико" голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва пенальти қўйилиши керак эди". "Реал"дагилар ҳакамликдан норози бўлишяпти News

"Атлетико" голи бекор қилиниши, Хименес четлатилиши ва пенальти қўйилиши керак эди". "Реал"дагилар ҳакамликдан норози бўлишяпти

"Реал" клуб телевидениясидагилар "Атлетико"га қарши баҳсдаги ҳакамликдан норози бўлишди.

Мадрид дербисида "Реал" 1:3 ҳисобида "Атлетико"га мағлуб бўлди. Бу жамоанинг жорий мавсумдаги дастлабки мағлубияти.

Ўйин давомида "Реал" телевидениясидаги шарҳловчилар Хавьер Рохас Альберола қарорларидан норози бўлишди. Гап "Атлетико" голи олдидан Жуд Беллингемга бўлган эҳтимолий фол, голнинг бекор қилиниши, Хосе Мария Хименеснинг қўполлиги учун кўрсатилиши керак деб ҳисоблашаётган қизил карточка ва Марио Эрмосонинг ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани ҳақида кетмоқда.

Баҳснинг 4-дақиқасида Альваро Моратанинг голи ҳисобланиши жиддий танқид қилинди. "Бу хато. Таблода ҳисоб ўзгармаслиги керак эди. ВАР вазиятни кўрмади. "Реал" фойдасига жарима зарбаси ўрнига дарвозамизга гол" - деди шарҳловчи.

Кейин эфир давмида "Реал"нинг 44-дақиқада урган голи муҳокама қилинди. "Вазиятга аралашмага Рюдигер туфайли Камавинганинг голи бекор қилинди. Альбероладан яна бир хато ва у фақат бир жамоа зарарига ишлаяпти, ВАРдаги Клос Гомес эса вазиятларга аралашмаяпти".

Кейинроқ "Реал" телевиденияси эфирда Хименесга қизил карточка кўрсатилиши ва Эрмосо ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнагани учун пенальти берилиши кераклиги айтилди.

"Хименес сўнгги ҳимоячи ролида қўпол ўйнади. Унга фақат сариқ карточка кўрсатилди. Қизил берилиши керак эди. Кейин Марио Эрмосо вазиятида тўп унинг қўлига тегди, пенальти белгиланмади, ҳеч ким ҳатто кўриб ҳам чиқмади".

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика