Latest news

08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  2 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0

"Атлетик"нинг Испания кубогидаги ғолибликни баржада қандай нишонлаганини бир кўринг! Ақл бовар қилмас гўзаллик News

"Атлетик"нинг Испания кубогидаги ғолибликни баржада қандай нишонлаганини бир кўринг! Ақл бовар қилмас гўзаллик

Ажойиб анъана 40 йилга тўхтаб қолди.

"Атлетик" 2023/24 йилги Испания кубогидаги ғолибликни оригинал услубда нишонлади – улар Нервион дарёси бўйлаб баржада сузишди. Бу 40 йилдан сўнг клубга қайтган ўзгача анъанадир.

Бу La Gabarra деб аталади – қайиқнинг номи ҳам шундай.



Пиротехника, хурсандчилик ва ажойиб гўзаллик: Бильбаодаги тантанали маросим

Турли маълумотларга кўра, бир миллионга яқин мухлислар кўчаларга чиқишган.



Жамоа сувга тушди ва ажойиб кайфиятни кафолатлади.



Ва клуб атрибутлари.



Сув бўйидаги тумонат одам.



Бутун қирғоқни эгаллаб олишди.



Ва кўприкларни ҳам.



Ва бу жараёнлар пиротехникаларсиз бўлмасди!



Мафтункор.



Одамлар нафақат кўчаларга йиғилишди, балки кўплаб байроқлар билан балконлардан ҳам ўрин эгаллашди.



Жамоани ҳудди стадионда бўлганидек кузатишди. Ўхшаш муҳит.



Ўйинчилар ақлбоварқилмас тарзда нишонлашди: ҳатто кимдир ечинди ҳам.



"Атлетик"даги ўша серсоқол Асьер Вильялибре байроқни мамнуният билан силкитди.



"Атлетик"нинг баъзи мухлислари жамоа олдида ўз қайиқларида сузиш учун пул ҳам тўлашди. Жумладан собиқ ҳимоячи Иньиго Мартинес: "Барселона" футболчиси ПСЖга қарши чорак финал ўйинида захирада ўтирди, сўнгра дарҳол Бильбаога шошилди ва ўз қайиғига тушиб олди.



Улкан байрам.



Ҳақиқий бирлик.


Илк бор 1983 йилда деярли бир миллион мухлис билан нишонлашган! Оддийгина юк баржасида

Баржани 1960 йилда Бильбао шаҳар порти буюртмасига биноан ясашган. Аввалига юк ташиш учун ишлатилган ва "Баржа Nº1" деб аталган, сўнгра "Атлетик"нинг Баржаси" деб қайта номлашган.



Анчагина катта.



Анъана 1983 йилда бошланган. Ўшанда Хавьер Клементе қўл остидаги "Атлетик" еттинчи ва ҳозирги пайтга келиб охиргисидан битта олдинги чемпионликни қўлга киритган: жамоа ўшанда сўнгги турда "Реал" устидан ғалабага эришган ҳолда ғолибликни қўлга киритган. Олдинги совринлар автобусда бутун шаҳар бўйлаб айланиб нишонланган бўлса, бу сафар оригинал йўл тутилди.

1983 йил 3 майда Бильбао орқали ўтадиган Нервион дарёсига баржа тушди ва унга футболчилар ва мураббийлар штаби чиқди. Қуйидаги суратда ўша турнирдаги ғалаба шарафига аталган маросим!




Қирғоқда яна бир миллионга яқин инсон (ҳа-ҳа, бу бадиий муболаға эмас) ва махсус қайиқларда жамоа билан яқинроқ бўлиш учун пул тўлаган мухлислар. Аниқроғи Андони Субисаррета, Андони Гойкоэчеа ва Испания терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг ёнида.



"Атлетик" келаси мавсумда олтин дублни расмийлаштирди: лига ва Испания кубогини олди. Шу ҳолат такрорланди: бу жамоага омад олиб келади дея ҳисоблашди. Эндиликда ҳаттоки кўпроқ одам йиғилди: 1,2 миллион.



Ўшанда ҳеч ким бу сайр кейинги марта фақатгина 40 йилдан сўнг такрорланишини тахмин қилмаганди.


"Атлетик" ўзига хос катта воқеалар учун баржани сақлаганди. Суперкубокдаги ғалабани у сиз нишонлашди

Баржа бу вақт давомида Бильбао денгиз музейида эди. Басклар Испания суперкубогини икки бор (2015 ва 2021 йилларда) ютишган бўлса ҳам ғалабани баржада нишонлашмаганди. Масштаб тўғри келмайди деб ҳисоблашди ва вақтинча автобусдаги парадларга қайтишди.

2020 йил Бильбао шаҳар кенгаши узоқ вақтдаги танаффусдан сўнг баржа реконструкция қилинишини анонс қилди ва кемани тартибга келтирди (200 минг евро сарфланди).

Баржа 2024 йилда яна керак бўлиб қолди. Шундай қилиб уни тантанага бир неча кун қолганда сувга туширишди.




Анъананинг муҳимлигини тушунинг: шаҳар аҳолиси баржа ўтиш пайтида уйларнинг томи ва ҳатто дарёга қараганда балконларни ижарага олишди. Нархлар 700дан 1500 еврогача.



Баъзилар бутун уйларни эгаллаб олишди.



1984 йилги ғолиблар яна бирга: бундай воқеани ўтказиб юбориш мумкинмасди.



Айтганча, баржа ғояси "Атлетик"га тегишли эмас: буни илк бор иккинчи лигадаги ғалабадан сўнг 1924 йилда қўшни "Асеро" (у ҳам Бильбаодан)дагилар амалга оширишди. Кеманинг ўзи эса ўтган Бискайя провинциясининг XIX асрдаги саноат рамзидир.

Шаҳардаги машҳур ва  XX асрда пайдо бўлган "Нервион дарёси бўйлаб" қўшиғи анъана билан боғлиқ. Композиция шаҳарда тез-тез айтиладиган ибора билан бошланади: "Нервион дарёси бўйлаб баржа тушди...". Улар буни "Асеро"га бағишлашган, аммо у эндиликда асосан "Атлетик" билан боғланади.




Баржа 40 йил ичида илк бор фақатгина қўшиқлардагина сувга тушмади.


Sports.ru сайтидан Абдусалом Джалилов таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика