Latest news

12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  1 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16

"Аталанта" инқирозига нималар сабаб бўлди? News

"Аталанта" инқирозига нималар сабаб бўлди?

"Аталанта" инқирозга учради — Бергамо жамоаси бу сафар "Фиорентина"га мағлуб бўлди (0:1).

Ҳакам қарори туфайли жанжал келиб чиқди. Бош ҳакам Даниэле Довери учрашувнинг 61-дақиқасида Руслан Малиновскийнинг голини Ханс Хатебур офсайди туфайли бекор қилди. ВАР ҳам майдондаги ҳакамлар қарорини тасдиқлади. "Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ўзини тутиб туролмади ва ҳакамдан қизил карточкани қабул қилиб олди.

Муаммо нимада эди?! Гап шундаки, Хатебур офсайдда эди, бироқ у эпизодга таъсир кўрсатдими ё йўқми — бу сўроқ остида қолмоқда. Чунки бир тарафдан, "Фиорентина" ҳимоячиси унинг тезлигига эътиборини қаратди, шундай экан голландиялик ўша вазият иштирокчиси эди. Бошқа томондан, тўп тўғри Малиновский томонга борди, Хатебур ҳеч қандай чалғитувчи ҳаракатлар қилмади. Шунчаки ўзи тўпни қабул қилишга улгурмади.


"Аталанта"ни муаммолар таъқиб қилмоқда: жароҳатлар, коронавирус сабабли оворагарчиликлар, психология, футбол сифатининг пастлиги

• "Аталанта"да қатор қийинчиликлар бор: жамоа сўнгги 7 ўйиннинг атиги 1таси (Европа Лигаси доирасида "Олимпиакос"га қарши баҳс)да ғалаба қозонди.

Агар А Серияга назар ташласак, вазият анча оғир: охирги 8 турда 1та ғалаба. Тўғри ҳозиргача бўлган учрашувларда рақиблар — "Интер", "Ювентус" ва "Лацио" эди, аммо икки бор "Фиорентина"га мағлуб бўлиш... Бироқ натижалар расмийлаштирилди ва жамоа бешинчи поғонага тушиб кетди.

• Баҳсдан сўнг Гасперини журналистларга интервью бермади — бу А Серия ва Италия Кубогида бўлган охирги 4 баҳсдаги 3-ҳолат. Мураббий ҳакам қароридан қаттиқ ғазабланди ва норозилигини шу йўл билан билдирмоқчи бўлди. Италия Кубогида "Фиорентина"га қарши баҳсдан (2:3) кейин ҳам, А Серияда "Ювентус" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ҳам журналистлар олдига бош директор Умберто Марино сўзга чиққанди. Воқеалар такрорланмоқда.

Ҳакам қарори — Гасперинининг ягона норозилиги эмасди. У ўйин сифатини ҳам танқид қилди. "Кальяри"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг, унинг фикр-мулоҳазалари (1:2): "Ўйин бизда қатор муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Биз тўғри йўлга қайтишимиз ва бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим".

• Январда "Аталанта"га коронавирус ҳам катта таъсир кўрсатди. Жамоа қисқартирилган таркиб билан ўйнашига тўғри келди. Тўғри мусбат тестлар бор эди, аммо Малиновский ва Иличич январь ўртасида "Интер"га қарши баҳсни вакцина олмаганлиги учун ўтказиб юборишди. Ўша пайтлар А Серияда вакцина қабул қилмаган футболчилар майдонга тушиши тақиқланганди.

Малиновский охир-оқибат эмланишга қарор қилди ва сафга қайтди. Аммо Иличич... Психологик муаммолар янада жиддийлашди. Словениялик ҳатто Европа Лигаси қайдномасига ҳам киритилмади, Гасперини эса уни сотишни таклиф қилди, лекин бу амалга ошмади.

"Бундай нарсалар ҳақида гапириш менга ҳар доим қийин бўлган, чунки бу шахсий масала. Иличич билан доим бирга бўламиз дея оламан, сабаби бу футболдан ташқаридаги, ишга алоқадор бўлмаган ишлар, — дейди мураббий Иличич ҳақида. — Уни узоқ йиллардан бери биламиз, турли қувончли дамларни бирга бошдан ўтказдик. У яхши ва позитив инсон. Аммо ақлимиз ичкаридан худди чангалзорга ўхшайди. Ҳаттоки, психиатрлар ҳам биз ҳақимизда бирор нарса айтишга қийналади. У яна қайтади ва ўйиндан завқлана олади деб умид қиламан. Биз уни инсон сифатида доим кутишга тайёр эканимизни Иличич яхши билади. Футболчи сифатида эса бирор нарса дея олмайман".


"Аталанта" ғалабага эришгунча, клуб эгаси алмашиб улгурди

Перкасси оиласи лойиҳаси бадавлат эгасини топди. У — асли келиб чиқиши италян бўлган америкалик НБАдаги "Бостон" акционери Стивен Пальюка. Бир гуруҳ инвесторларга раҳбарлик қилган Пальюка "La Dea Srl" компаниясининг 55%ини сотиб олган. "Аталанта" устав капиталининг 86%и ҳам ушбу компанияга тегишли. "La Dea Srl"нинг қолган 45%и эса Перкасси оиласи тасарруфидадир. Антонио Перкасси "Аталанта" президенти, Лука Перкасси эса клуб бош директори сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" маълумотларига қараганда, 67 ёшли Пальюка ва унинг шерикларига ушбу битим тахминан 400 млн еврога тушган. Стивеннинг ўзи "Аталанта"да расмий лавозимлардан бирида фаолият олиб боради.

Италияда бу вазиятга эҳтиёткорлик билан муносабат билдиришмоқда — қоғозда "Аталанта" орзу қилиш ҳам қийин бўлган имкониятларни қўлга киритди. Бошқа томондан мамлакатда америкалик мулкдорларнинг ўзига хос характерини яхши билишади, улар доим ҳам лойиҳага катта маблағ ишлатгиси келмайди — ҳеч бўлмаса "Рома"ни ёдга олиш кифоя.

Ҳозирча "Аталанта" учун энг асосий иш — қисқа муддатли инқирозни ҳал қилиш. Ва янги хўжайин билан келажакда барча ишлар жойида бўлишидан умид қилишдир.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика