Latest news

01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  25 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  46 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  18 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0

Асрор Алиқулов: "Энг ёмони меҳмонлар айнан стандарт вазиятдан гол уриб кетишди" News

Асрор Алиқулов: "Энг ёмони меҳмонлар айнан стандарт вазиятдан гол уриб кетишди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кўпроқ ҳаводаги курашларга бой бўлишини олдиндан тахмин қилгандик. Шу сабаб яқин бурчакка икки нафар футболчини қўйиб стандарт вазиятларда, бурчак тўпларидан етказилган узатмаларда рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Энг ёмони иккинчи бўлимда меҳмонлар айнан стандарт вазиятдан гол уриб кетишди. Бу футболчиларнинг ўз хатолари деб айтиш мумкин.

Айрим ёш футболчиларимиз ўз имкониятларидан юқори даражада ҳаракат қилишди. Мураббий сифатида уларнинг ўйинидан қониқдим десам ҳам бўлади. Ўйин сўнгида вазиятларга ҳам эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Бундан ташқари ўйинни кучайтириш учун захира имкониятимиз ҳам кам эди.

- Ўйин қайдномасида "Шўртан" захирасида 4 нафар футболчи кўрсатилганди. Лекин захира имкониятимиз кам эди дедингиз, бунинг сабаби қандай?


- Тўғри, захирамизда 4 нафар футболчи бор эди. Уларнинг икки нафари бир оз тажрибага эга, Про-лига даражасида ўйнаб бера оларди. Лекин қолган икки нафар футболчини U-18 жамоасидан таркибга жалб этганмиз, уларда ҳозирча бу каби ўйинлар учун тажриба бир оз камроқ.

- Бугун стандарт вазиятларда "Арал Самали" жамоаси устунлик қилгандек кўринди...


- Тўғри, бу борада биз машғулотларда кўп ишладик. Лекин ёш футболчилар ўйин ҳароратида олдинга чиқади, вазиятни ўзи ҳал қилишга интилади. Шу сабаб рақиб стандарт вазиятларда бизга қийинчилик туғдирди. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари унчалик ҳам бўйдор эмас, бу футболда муҳим бўлган жиҳатлардан бири ҳисобланади.

- Жамоани навбатдаги ўйинларда ғалабалар қозониши учун қандай режаларни ўйлаяпсиз?


- Ҳозирги кунда "Шўртан" жамоасида ўртача ёш 19-19,5 атрофида. Балки Про-лигада энг ёш жамоадирмиз. Ғалаба қозониш учун гол уришимиз керак. Ўйинлар давомида ёш футболчиларимиз тажриба тўплаб боришади деб ўйлайман.

- Мураббийлик курсларида ўқишингиз ҳақида эшитдик. Бу жараён қандай кетаяпти?


- Ўқиш шу ой ўрталаридан бошланади. Икки ҳафталик ўқув машғулотлари ташкил этилади. Бу тиғиз вақт чемпионатдаги ўйинларга ҳам имкониятга қараб келиб кетишга ҳаракат қиламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика