Latest news

09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда News

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда

"Арсенал" ёзда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қўлга киритади.

"Evening Standard" хабарига кўра, клуб жамоанинг ҳозирги муваффақияти ва келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашиши 24 ёшли футболчини қўлга киритишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Хабар қилинишича, "Вест Хэм" ярим ҳимоячисининг ярим ҳимояда ёки "саккизлик" позициясида ўйнай олиши "Арсенал" эътиборини тортмоқда. Райснинг характери ҳам жамоа қадриятларига мос келади.

"Вест Хэм" футболчининг трансферидан иложи борича кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилади ва асосий эътиборни Энцо Фернандес, Жуд Беллингем ва Мойзес Кайседонинг трансфер нархига қаратади.

Райс 2013 йилнинг ёзидан буён "Вест Хэм" сафида тўп тепади. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

24 ёшли англиялик жорий мавсум барча мусобақаларда "болғачилар" сафида 34 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика