"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда
10 feb 17:50
News
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда
"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳамда "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда.
"Арсенал" трансфер бозорида жуда фаол бўлиб қолмоқда ва яқиндаги йирик харидлардан кейин ҳам тўхтаб қолишни режалаштирмаяпти. Лондонликлар ёзда "Ньюкасл" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи.

"Tuttosport" маълумотларига қараганда, "канонирлар" Англияда энг яхши мавсумларидан бирини ўтказаётган италиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам ўйинчига қизиқиш билдиряпти.
Қайд этиш жоиз, Тонали жорий мавсум 37 ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "ҳаккалар" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади, бу эса эҳтимолий трансфер катта маблағ талаб қилишини англатади — "Ньюкасл" футболчини 100 млн фунтга баҳолаган.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments