Latest news

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

​"Арсенал" учун нохуш хабар News

​"Арсенал" учун нохуш хабар

Италия терма жамоаси УEФА Миллатлар Лигаси чорак финал босқичини муваффақиятсиз бошлади ва Германияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бироқ ўйин натижаси хавотирланишга ягона сабаб эмас, сабаби "скуадра адзурра" баҳс охирига келиб асосий футболчисини йўқотди.

Лондоннинг "Арсенал" клуби чап қанот ҳимоячиси Риккардо Калафьори тиззасидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Эпизодлардан бирида у сирпаниб кетиб, таянч оёғига ноқулай тарзда тушди.

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти ўйиндан сўнг вазият ноаниқлигича қолаётганини таъкидлаб ўтди.

"Биз ҳалигача бу қанчалик жиддий эканини билмаймиз. Рики тиззасида ғалати нарсани ҳис қилмоқда, аммо муаммонинг аниқ моҳияти ҳали аниқланмаган", – деди мураббий.

Германияга қарши жавоб учрашуви 23 март куни бўлиб ўтади ва унда Калафьорининг иштирок этиши сўроқ остида. Бундан ташқари, жароҳат уни мавсумнинг энг кутилган ўйинларидан бири – 8 апрель куни "Арсенал"нинг "Реал"га қарши ЧЛ чорак финалида майдонга тушишини сўроқ остида қолдириши мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика