Latest news

19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  1 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  11 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  29 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  3 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  14 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  9 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив News

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив

Бундан бир неча йил аввал "Бунёдкор" уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказарди.

Шунда танишларимидан бири нима учун стадионга ташриф буюришини айтиб, Севара Назархоннинг "Ватаним" қўшиғини ҳиргойи қилар эди.

"Сен  шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам,
Қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, ВАТАНИМ ..."

Айнан шу қўшиқни тинглаш учун стадионга келар экан. Ўйин аввалида ва танаффус пайтида янграйдиган Севара Назархоннинг ана шу қўшиғи кўпчиликка манзур бўларди.

Бежизга Севара Назархон ҳақида эсламадим. Куни кеча "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг натижаси қолиб, футбол ва шоу-бизнес оламида санъаткоримизнинг "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" футболкасида тушган сурати оммага тарқалди. Фурсатдан фойдаланиб, Абдураҳмон Фозилов ёрдамида "Арсенал"нинг ўзбекистонлик мухлисасидан интервью олдик.



"2000 йилдан буён футболга қизиқишим катта. Доимий кузатиб бормайман-ку, лекин имкон бўлди дегунча "Арсенал" иштирокидаги ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу жамоани бежизга танламаганман. Ҳар доим Лондонга келганимда мен шаҳарнинг шимолий ҳудудига жойлашаман. Бу ҳудуд эса "тўпчилар"ники. Шунинг учун ҳам бу клуб менинг "уй жамоамга" айланган. Менимча энди мен, на "Барселона", на "Интер"га мухлислик қила оламан", - дейди Севара Назархон.

Афсуски, Арсен Венгер шогирдлари шу куни мағлубиятга учрадилар. Бу мағлубият Севара Назархонга қандай таъсир қилди?

- Бундан ёмон кунлар ҳам бўлган. Шундай мавсумлар бўлди-ки, клуб премьер-лиганиниг ўртамиёналари қаторига тушиб кетди. Алам ва аччиқланиш бўлади. Лекин бунинг бир ўйин эканини унутмаслигимиз керак. Футболда бир жамоа доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Премьер-лига эса шуниси билан ҳам қизиқ. Турнир жадвалидаги сўнгги жамоа ҳам бу ерда пешқадамни мағлуб этиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика