Latest news

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

Арсен Венгер: “Унда ўзгача иқтидор бор эди" News

Арсен Венгер: “Унда ўзгача иқтидор бор эди"

“Арсенал” собиқ устози Арсен Венгер 30 ёшида бутсасини михга илишга қарор қилган Жек Уилшер ҳақида гапирди.

“Бу хабар мен учун қайғули, чунки Жек қойилмақом футболчи. У мард эди, истеъдодли эди, ҳеч кимдан қўрқмасди, мана нима учун у ёшлигиданоқ порлашини кутгандик. У бошиданоқ асосий футболчига айлана олишини кўрсатди.

Унда ўзгача истеъдод бор эди, аммо жароҳатлари туфайли етарлича ўйнай олмади ва охир-оқибат тўхташга мажбур бўлди. Буни қабул қилиш оғир. Шу туфайли у тўғри қарор қилди деб ҳисоблайман”, дейди Венгер.

Уилшер "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лондон клубида ярим ҳимоячи 2008/09 йилги мавсум 16 ёшида дебют қилган ва "канонирлар" сафида жами 197 та ўйин ўтказган.

Футболчи "Болтон", "Борнмут" ва "Вест Хэм" клубларида ҳам тўп тепган. Уилшер Англия терма жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика