Latest news

19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   0 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  3 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  3 19:00АПЛ. "Ливерпуль" чемпионат аутсайдерининг уйида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  10 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3

Арпа экиб, буғдой кутмайлик (1-қисм) News

Арпа экиб, буғдой кутмайлик (1-қисм)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида ўта муваффақиятсиз тарзда иштирок этиб, гуруҳдан ҳам чиқа олмади.
Бу омадсизлик яхшигина танқид қилинди. Чунки, шунга яраша натижа ҳам бўлди-да. Гуруҳдаги учта ўйиндан иккитасида мағлубиятга учраш бундай таркибдаги терма жамоа учун ярашмайди. Бу ерда футболчиларни ҳам, бош мураббийни ҳам айблаш ноўрин.

Айбни ЎФФ Терма жамоалар марказидан излаш керак. Айнан ТЖМ мутасаддилари ёшларимизнинг қитъа чемпионатидаги иштироки учун жавоб беришсин. ОФКнинг бу ёшдаги янги мусобақаси ўтказилиши ва унга Уммон давлати мезбонлик қилиши анча олдин маълум қилинганди. Бу жамоани Алексей Евстафеев саралаш босқичидан олиб чиққан ва табийки, финал раундида ҳам қатнашишимиз аниқ эди. Лекин ҳа деганда тайёргарлик режаларидан дарак бўлмади. Янги бош мураббий тайинланади ва унинг ўзи тайёргарлик режасини тақдим этади, деб кутишди. Шу билан вақт ўтиб кетди. Икки ҳафталик наридан бери тайёргарлик билан қандай натижага эришиш мумкинлигини Осиё чемпионати амалда кўрсатди. Таркибни кучли ва у билан қитъа чемпионатида совринли ўринлардан бирини бемалол эгаллаш мумкин, деб айтишди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам, таркиб ҳавас қилса арзигулик эди. Лекин тайёргарликсиз ҳар қандай юлдузли таркиб билан ҳам кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Марказнинг энг катта хатоси тайёргарликсиз жамоани Уммонга жўнатгани бўлди. Тошкентдаги салкам бир ҳафта, Дубайда олти кун ўтказилган йиғинни йиғин деб аташ мушкул. Боз устига тайинли ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил қилинмади. Уммон ва БААнинг қуйи лигасидаги аутсайдер клублар билан мамлакат терма жамоасининг назорат учрашуви ўтказиши ўзи шармандалик. Ваҳоланки, БАА ва Яман терма жамоалари манфаатли таклиф билан чиқишганди. Марказимиз эса бунга рад жавобини берди. Энди бу ишга профессионал ёндашиш эмасда ҳурматли Марказ мутасаддилари. Агар муносабат ўзгармаса, 2016-йилги Рио олимпиадасини ҳам мухлислар қатори кузатамиз. Кейин терма жамоамиз устозининг бир гапига қўшилиш қийин. Нима эмиш, бу Осиё чемпионати терма жамоа аъзолари учун катта мактаб бўлганмиз. Жаҳон чемпионатида дунёнинг сараланган терма жамоалари билан ўйин ўтказган футболчилар учун қитъа биринчилиги қандай қилиб тажриба мактаби бўлсин? Уммонда 22 ёшли футболчилар жуда кам эди. Бошқа жамоалар ҳам биз каби Риони кўзлаб, атайин 20 ёшли йигитлар билан келишганди.

Хуллас, гапирса гап кўп. Муҳими, биринчи галда ТЖМ бундан тўғри хулоса чиқариб олиши керак. Бўлмаса жуда қийин. Шу ўринда айнан 22 ёшли терма жамоамизни Осиё чемпионатининг финал босқичига олиб чиқишда меҳнати синган мутахассис, ўша пайтдаги терма жамоа катта мураббийи Азамат Абдураимов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаровнинг фикрларини ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Уларга олтита савол билан мурожаат қилдик.

1. Терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини қандай қабул қилдингиз?
2. Осиё чемпионатига қадар кўпчилик бу жамоамиздан камида ярим финалга чиқишини кутганди. Аммо якунда гуруҳдан чиқа олмадик. Шахсан сиз футболчиларимиздан қандай натижа кутгандингиз?
3. Тайёргарликка эътибор қаратилмади. Балки, муваффақиятсизликнинг бош сабабчиси шу омил бўлгандир?
4. ЎФФ Терма жамоалар маркази терма жамоага бош мураббий танлашда хатоликка йўл қўйди. Бу фикрга қўшиласизми?
5. Бу омадсизликдан сўнг нималарни ўзгартириш керак?
6. Бош мураббий футболчиларимиз Осиё чемпионатидан катта тажриба тўплашди, деган фикрни билдиряпти. Лекин терма жамоа таркибидаги аксарият футболчилар яқиндагина жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтишганди. Сизнингча, мундиал савияси Осиё чемпионатидан баландми?

Азамат Абдураимов:

1. Ҳа, минг афсуски, биз Осиё чемпионатида ўта муваффақиятсиз иштирок этдик. Тўғрисини айтсам, мен бундай бўлишини умуман кутмагандим. Кутиш у ёқда турсин, ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Сабаби, биз Алексей Евстафеев билан бирга бу терма жамоани қитъа чемпионатининг финал босқичига олиб чиққандик. Ҳам 1991, ҳам 1993 йилда туғилган футболчилар билан ишлаш насиб қилганди.  Шу боис, жамоадаги йигитларнинг нималарга қодир эканлигини жуда яхши билардим. Таркибда жуда истеъдодли футболчилар жам бўлишганди. Уларнинг айримлари хатто миллий терма жамоада ҳам ўйнашга улгуришганди. Айнан шу ҳолат жуда ачинарли бўлди. Ҳақиқатан ҳам, бу жамоа билан камида кучли учликдан жой олиш мумкин эди. Гуруҳни мағлубият билан бошлашга яқин тургандик. Омад туфайли сўнгги дақиқаларда киритилган икки гол терма жамоамизга стартдаги муҳим уч очкони тақдим этганди. Ўйлайманки, мусобақа майда деталларигача муҳокама ва чуқур таҳлил қилинади. Озгина вақт ўтиши керак. Эҳтирослар сўнганидан кейин совуқ бош билан хатоларни бирма-бир кўриб чиқиш лозим. Хато ва камчиликлар эса уччала ўйинда ҳам етарлича бўлди. Ҳимояда ҳам, ҳужум чизиғида ҳам кўплаб хатоликларга йўл қўйилди. Энг катта камчилигимиз - терма жамоамизда ўйиннинг ўзи бўлмади. Олдиндан ўйланган тактик схемалар, чизиқлар орасидаги боғлиқлик, аввалдан режалаштирилган комбинациялар, умуман ўйин тузилишининг ўзи бизда йўқ эди. Аҳир, қаердан ҳам бўлсин? Қитъа чемпионатига тайёргарлик мусобақа бошланишига атиги икки ҳафта қолганда бошланган бўлса, яна қандай натижа кутиш мумкин эди? Замонавий футболда мўъжизаларни кутиш шарт эмас, чунки у бўлмайди. Қандай муносабатда бўлган бўлсак, шундай натижа қайд этилди.

2. Шахсий фикрим, Осиё чемпионатига жанговор таркиб йўл олганди. Афсуски, Уммонда бизга Шохруҳ Гадоев етишмади. Насаф ярим ҳимоячиси Непалдаги саралаш баҳсларида таркибдаги энг яхши футболчилардан бири бўлганди. Тўпурарлик маҳоратини ҳам намойиш этганди. Ўша Непалдаги саралашдан сўнг Миржалол Қосимов мендан қайси футболчилар ўзини кўрсатгани ва миллий терма жамоага кимларни тавсия қилишим мумкингини сўраганди. Мен эса ҳеч иккиланмасдан Шохруҳни тавсия қилгандим. Кейин бизга Элдор Суюнов ҳам етишмади. Саралаш босқичида бу дарвозабонимиз ажойиб ўйин намойиш этганди. Бунинг натижаси ўлароқ Қосимов томонидан Осиё Кубоги-2015 саралаш босқич доирасидаги Вьетнам ҳамда Гонконгга қарши кечган учрашувларга таклиф этилди. Хуллас, яна бир бор такрорлайман, бу таркиб билан камида ярим финалга қадар етиб бориб, совринли ўринлардан бирини бемалол қўлга киритиш мумкин эди. Шунчаки, сўзда эмас, амалда ҳам исботласа бўларди.

3. Албатта, мусобақанинг ўтказилиш муддати биз учун бироз ноқулай вақтга тўғри келди. Олий лига ўйинлари ноябрь ойида якунланди. Футболчиларимиз декабрь ойининг ўрталарида ўз клублари таркибида янги мавсумга тайёргарликни бошлашган бир пайтда, Саудия Арабистонида чемпионат айни қизиган давр эди. Шахсан ўзим ҳам футболчи сифатида Саудия чемпионатида ўйнаганман. Шу нарса ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Лекин бу ҳеч қанақасига баҳона бўла олмайди. Худди шунга ўхшаш ҳолатда, аниқроғи 2011 йилнинг январида Қатарда ўтган Осиё Кубогида миллий терма жамоамиз ярим финалга қадар етиб борганди. Ёдингизда бўлса, ўшанда Вадим Абрамов жамоаси билан бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрганди. БАА ва Тунисда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилганди. Бир нечта назорат ўйирнлари ўтказилганди. Албатта, кейинчалик бу тайёргарлик ўз мевасини берганди. Уммондаги Осиё чемпионатига икки ҳафтагина тайёргарлик кўрганимиз етмаганидек, хатто терма жамоа даражасидаги рақиблар билан спаринг назорат учрашувлари ҳам ташкил этилмади. Бундай юқори даражадаги ўйинларсиз 1991 ва 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат икки ҳил таркибдан жамоавий ўйинни кутиш жуда мушкул эди. Амалда шундай ҳам бўлиб чиқди. Агар тайёргарлик учун етарлича вақт ва тузукроқ рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилганида, аминманки, натижа ҳам ҳозиргисидан анча яхшироқ бўларди.   

4. Футбол ўзи шундай спорт тури. Мағлубият ва муваффақиятсизлик учун ҳамиша бош мураббий айбдор бўлган. Аввал ҳам шундай эди, бундан кейин ҳам вазият ўзгармаслигига ишончим комил. Бу ерда бирор нарсани ўзгартира олмайсиз. Мураббийликнинг қисмати шундай. Уммондаги қитъа чемпионатига келсак, шахсан мен барча омадсизликда бош мураббийни айбламаган бўлардим. Бу мусобақа Шуҳрат Мақсудов учун дебют эди. Шуҳрат менинг дўстим ҳисобланади, у билан бирга бундан 20 йил аввал Хиросимадаги биз учун ҳалигача тарихий бўлиб келаётган Осиё ўйинларида ғолиб чиққандик. Мураббийликдаги фаолияти давомида у шу пайтгача фақат ёрдамчи бўлиб келди. Бирданига мамлакат терма жамоасини топширишди. Боз устига тайёргарликсиз нуфузли ва масъулиятли мусобақага жўнатишди. Шуҳрат ўз номи билан фақат ижобий натижа учун курашадиган инсон. Унинг характерини билганим учун бу сўзларни айтяпман. Бу ерда айбдорларни излагандан фойда йўқ. Лекин мусобақадаги иштирокимизни бошидан оҳиригача, ипидан игнасигача чуқур таҳлил қилиб чиқиш шарт. Кейинчалик бошқа бундай хатоликларга йўл қўймаслик учун ҳам иштирокимиз таҳлилга муҳтож. Ўйлайманки, ЎФФ Терма жамоалар маркази мутасаддилари Осиё чемпионатидаги омадсиз иштирокимизни шунчаки ташлаб қўйишмайди.

5. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам бу мусобақадан ўзларига яраша тажриба олишди. Таркибдаги аксарият футболчилар сиз айтгандек Туркиядаги жаҳон чемпионатида ҳам яхшигина тажриба тўплашганди. Бу нарса вақти келиб албатта ас қотади. Тўғри, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ўртасида савия жиҳатидан катта фарқ бор. Лекин мундиалга биз саралаш баҳсларидан сўнг йўлланма оламиз. Шу боис, биз барибир биринчи галда ўз қитъамизда кучли эканлигимизни исботлашимиз керак. Такрор айтаман, иштирокимизни чуқур таҳлил қилиш зарур. Мураббий хатоликка йўл қўйдими, футболчилар ўз имкониятлари даражасида ўйнай олишмадими ёки ўйнашни исташмадими, Терма жамоалар маркази бунга айбдорми, хуллас, ҳаммасини тарозуга қўйиб, кейин якуний хулосани чиқариш керак. Уммондаги Осиё чемпионати бизга ҳар томонламан сабоқ бўлиши лозим.   


Бироздан сўнг Сервер Жепаровнинг жавоблари тақдим этилади.

Камолиддин АЛИМОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика