Latest news

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  3 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  6 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  4 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  6 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди? News

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин аргентиналик футзалчилар Николас Сармиенто ва Константино Вапораки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу биз кутган медаль эмас эди, афсуски. Бизнинг асосий мақсадимиз ушбу мусобақада ғалаба қозониш эди. Бразилияни ғалаба билан табриклайман. Биз қўлимиздан келган барчасини қилдик. Етарлича ҳужумлар қилдик, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Кетма-кет учинчи мундиаль финалида иштирок этмоқдамиз. Бу мен учун учинчи Жаҳон чемпионати бўлди. 

Аргентина шарафини ҳимоя қилаётганимдан жуда мағрурман, афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, лекин биз босиб ўтган йўл мақтовга лойиқ деб ўйлайман. Жамоамизни танқид қилиш ўта нотўғри иш", – дея фикр билдирди дарвозабон Николас Сармиенто.



"Бугунги ўйин натижасини кичик деталлар ҳал этди. Сўнгги сонияларга қадар курашдик ва дуранг қайд этишга интилдик. Афсуски, биз кўзлаган натижа қайд этилмади ва рақиб жамоа ғолиб бўлди. Бразилияни чемпионлик билан табриклайман. 

Бразилия чемпионликка муносиб жамоа эди. Финал баҳсида бизга бироз омад ва диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Айниқса, ўтказиб юборган голларимизда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Сўнгги дақиқада гол урдик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Барчага раҳмат. Бу ажойиб мундиаль бўлди", – деди Константино Вапораки.

Rating: +7   

Comments

-1   
07 oct 17:01:36
Rasul M
Gnomniyam chaqirish kerak edi))))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика