Latest news

10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  3 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  24 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  26 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  11 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  9 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  11 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  11 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3

Арьен Роббен: “Бавария” учун йирик соврин – Чемпионлар лигаси” News

Арьен Роббен: “Бавария” учун йирик соврин – Чемпионлар лигаси”

“Бавария” ярим ҳимоячиси Арьен Роббен “Football Daily”га берган интервьюсида мухлисларнинг янги мураббий, “Боруссия”га қарши Чемпионлар лигаси финали ва жамоадошлари ҳақида саволларга жавоб беришига тўғри келди.


Сизга Анчелотти билан ишлаш ёқяптими?

– Анчелотти ҳақида кўп гапириш шарт эмас – унинг тажрибаси ҳаммасини айтиб турибди. У жаҳон даражасидаги мураббий. Ўйлашимча, у биз қилаётган нарсаларни давом эттиришимизга ёрдам беради. Охирги бир неча йилда юқори савияда ўйнаб келяпмиз. Балки, Анчелотти бизга йирик совринларни ютишда етишмаган бир жуфт нарсаларни қўшар.

Бундеслига – оддий совринми?

– Албатта, йўқ, аммо йирик соврин – бу Чемпионлар лигаси.

– Сизга қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячи ким бўлган?

– Ҳамиша бирор кишини танлаш қийин. Ҳар бир кучли жамоада ажойиб ҳимоячилар бор, лекин ҳамманинг кучсиз томони ҳам бор ва ишим уларни топишдир.

– Томас Мюллер доим жамоадошлари билан ҳазиллашадими?

– Ҳа, у қувноқ йигит. Жамоада бундай куладиган инсоннинг бўлиши яхши. Чунки кулиш фойдалидир.

– Сиз Европанинг бошқа катта клубларида ўйнагансиз, аммо “Бавария” сиз ўйнашга тўғри келган клублар орасида энг йиригими?

– Менга бу ерда бўлиш ёқади ва у жаҳоннинг энг буюк жамоаларидан бири. Лекин “Реал” ёки “Челси” ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Дунёдаги энг яхши уч клуб шарафини ҳимоя қилганим мен учун фахрдир. “Бавария”да эса ўзимни уйдагидек ҳис қиламан.

Бир жамоада ўйнаган футболчилар орасида энг яхшиси ким?

– Бир нафарини танлай олмайман. Бу адолатдан бўлмайди.

Европадаги уч кучли чемпионатда ўйнагансиз: Бундеслига, Премьер-лига ва Ла Лига. Қай бири яхшироқ?

– Ҳар бир чемпионат ўзига хос тарафлари билан ажойиб. Англия ва Испанияда ўйнаш ҳам менга ёққан. Ла Лигада футболчидан юқори техника талаб этилади, Германияда Англия сингари жисмоний ҳолатга катта урғу берилмайди. Премьер-лигада футбол анча тенг ва стадионлар ҳар бир учрашувда тўлади. Ҳар бир ўйин ўзига хос синовга тенг.

– Ҳамма совринларга эга чиққан ҳолда қай бирини улар орасида энг муҳими деб ўйлайсиз?

– Албатта, Чемпионлар лигасини. Биз треблга эришган мавсум фаолиятимнинг чўққисидир.

Футболда сизга нима энг кўп ёқади?

– Ҳамма нарса: машқ қилиш, ўйнашва майдонда ўтказган ҳар сониядан завқ оламан. “АльянцАрена”даги ҳар ўйин ҳақиқий байрам деганидир.

“Боруссия” дарвозасига Чемпионлар лигаси финалида ғалаба голини урганда нималарни ҳис қилгансиз?

– Жуда қувончли бўлганди. Айниқса, бир йил олдин финалда ютқазгандик ва кейингисида мақсадимизга эришгандик. Ўйлашимча, ҳар бир бола Чемпионлар лигаси финалида тўп киритишни орзу қилади. Қолаверса, охирги дақиқаларда.

Сиз жуда тезкор футболчисиз. “Бавария”да сиздан тезроқ футболчи борми?

– Ҳа, бизда Кингсли Коман, Дуглас Коста ва Франк Рибери бор, уларнинг тезлиги ажойиб.

Кийиниш хонасида энг ақлли ким?

–Филипп Лам – шу сабабли у сардоримиз.

Ким ҳаммадан ёмонроқ кийинади?

– Бизда барча яхши кийинади, дидимиз яхши.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика