Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  11 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  13 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

Апрель ойининг энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Гадоев билан интервью News

Апрель ойининг энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Гадоев билан интервью

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорликда ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби бўлган "Насаф" вингери Шоҳруҳ Гадоев билан суҳбат уюштирдик.

"Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлишимни умуман кутмагандим. Бу хабарни эшитганимда тўғриси аввалига ишонмадим. Жароҳатдан тикланиб чиққанимдан кейин тезда лауреат бўлишимни рости кутмагандим. Сўнгги вақтларда жароҳат билан боғлиқ муаммолар бўлганди. Катта танаффусдан кейин сафга қайтганимда ҳам якка курашларга киришишга бироз қўрқув бўларди. Ҳар бир футболчи жароҳатидан сўнг бироз ҳадиксираб ўйнайди. Ўтган мавсум охирида ҳам бироз жароҳат безовта қиларди. Лекин шунга қарамай мураббийлар мени майдонга қўйишганди. Кейинчалик янги мавсумга тараддуд кўриш мақсадида Туркияда йиғин ўтказдик. Ўшанда назорат ўйинларида майдонга тушиб, ўйнаб, якка курашларда иштирок этиб жароҳатни унутиб юбордим. Ҳозир бу борада муаммо йўқ. Ҳаммаси яхши десам ҳам бўлади. Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлишимга келадиган бўлсак, бу балки кичик хизматларимга берилган мукофотдир", - дея сўз бошлади Шоҳруҳ Гадоев.



- Сўнгги пайтларда ўзингиз кўрсатаётган ўйинлардан кўнглингиз тўлмоқдами?
- Йўқ, рости ҳозирги кўрсатаётган ўйиним менга маъқул эмас.

- Аввалги Шоҳруҳ Гадоев билан ҳозирги Гадоев ўртасида қанчалик фарқ бор?
- Бир нарса дейиш қийин. Секин-аста формага тушиб боряпман. Худо хоҳласа янада кучлироқ ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламан.

- Футбол ишқибозлари Шоҳруҳ Гадоевдан ноодатий ҳаракатлар, ўйинингиздан бошқача жозиба кутишади. Буни майдонга тушганда ҳис қиласизми?
- Тўғри, буни ўзим ҳам ҳис этиб тураман. Мухлислар мендан кўпроқ нарса кутишларини биламан ва мен ҳам жамоамга янада кўпроқ фойдам тегишини истайман. Бу менга янада кўпроқ масъулият юклайди. Буни тўғри тушунаман.

- Сиз жароҳатингизни даволаётганда "Насаф"да Фарруҳ Сайфиев  футболчи сифатида ўсишга эришди ва эндиликда у ҳам асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Рақобат янада ошди. Сайфиев нафақат клубда, балки терма жамоада ҳам сизнинг ўрнингизда ҳаракат қилмоқда. Бу рақобат сизни чўчитмайдими?
- Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агарда рақобат бўлмаса унда футболчи янги поғонага кўтарила олмайди. Энди яна ўз спорт формамни тиклаб, ўз ўйинларим орқали яна терма жамоага чақирилишга ҳаракат қиляпман. Бу рақобат Сайфиев ва мен учун ҳам жуда фойдали.

- Йил бошида сизни "Бунёдкор" жамоаси ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу қанчалик ҳақиқат?
- Бу ҳақида эшитиб аввалига ўзим ҳам ажабландим. Кейин расман клубга мурожаат этишган экан. Лекин мени "Насаф" билан ўртада шартномам бор ва бу ердан кетишни истамадим. Шу боис ушбу трансфер амалга ошмай қолди.

- "Насаф" билан неча йиллик шартномангиз мавжуд?

- Бу нарса сир бўла қолсин.

- Негадир кўп футболчиларимиз шартномаларини сир сақлашади. Бундан футболчига нима наф?
- Ҳаммага ҳар хил. Балки клуб яна шартномамни узайтиришим мумкин. Шу боис бу ҳақида ҳозир гапиргим йўқ.



- Олий лигада футболчиларимиз клуб билан ҳар йили бир йиллик шартномага имзо чекишади. Нега бизда клуб ва футболчи ўзаро кўп йиллик шартнома тузишмайди? Клуб ва футболчи ўртасида балки ишонч йўқми?
- Жамоада ишонч бор. Қўйиши мумкин, агарда шартнома шартларини келиша олса, кўп муддатга ҳам шартнома имзолаши мумкин. Масалан ҳар йили бир йиллик шартнома тузилса, демак уларга ёқаётгандир ҳар йили шартномани узайтириш. Балки кейинги йили бошқа жамоадан таклиф тушса кетиш нияти бордир. Шу боис шу йўлни танлашса керак деб ўйлайман.

- Сиз ҳам шу йўлни танлаганмисиз?
- Манда аввал шундай эди. Ҳозирча клубим билан янги шартнома узганим йўқ. Шартнома шартларини келиша олсак, битимни узайтираман.

- Олий лигада энг кучли футболчи деб кимни айтган бўлардингиз?
- Чемпионатимиз ҳозир жуда кучли кечмоқда. 2014 йилги мавсумдан кескин фарқ қилади. Олий лигада кўп жамоалар асосан жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олишган. Алоҳида бир футболчи ажралиб тураётгани йўқ. Бир хил ўйинларда кўрамиз, жамоадошим Артур Геворкян "Насаф"ни қийин паллада қўллаб кетади. Муҳим баҳсларда ўйинни ўзига олиш қобилияти юқори. Менимча, Артур Геворкян айни пайтда энг кучли футболчи бўлса керак.

- "Насаф" бу йилги мавсумда кўзлаган мақсадига етиша оладими? Ушбу мавсумда кўп жамоаларимиз ютиши мумкин бўлган ўйинларда мағлубиятга учрамоқда, қийин баҳсларда эса аксинча. "Насаф" ҳам ўйинларни бир текисда ўтказа олмаяпти...

- Биз олдимизга ҳар доим юқори мақсадларни қўямиз. Бу йилги чемпионатда олтин медалларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Лекин қолган жамоалар ҳам бу борада кураш олиб боришмоқда. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Ўйлайманки, ушбу мавсум қизиқарлироқ ўтади. Менимча, бу йили барча жамоаларимиз тоза футбол ўйнашга ҳаракат қилишмоқда.



- Бу йилги мавсумда қайси жамоалар сизни ажаблантирмоқда?
- Менимча, "Насаф" жамоаси бўлса керак (кулади). Қандай маънода, яъни бизда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Иккинчи даврада Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиёзов сафга қайтганидан сўнг ҳужум чизиғидаги муаммомиз ҳам бартараф этилса керак деб ўйлайман. Илҳом Шомуродовга ёрдамчи керак, айнан шу футболчилар бу борада кўмаклашишади.

- Жароҳат олган пайтингизни эсласак. Бу қандай содир бўлганди? Кўпчилик ўшандан кейин Даврон Ҳошимов сизга атайин жароҳат етказган деган фикрда бўлди. Шу борада мухлисларга ўзингиз изоҳ бериб ўтсангиз?
- Футболда футболчининг асосий душмани бу жароҳат деб ўйлайман. Бу футбол ва футболда жароҳат бўлиб туради. Буни кимдир атайин қилди деб ўйлаши мумкин. Лекин биз Даврон Ҳошимов терма жамоа йиғинларида бирга бўлганмиз. Ўртамиздаги муносабатлар ўртача бўлган. Мен у билан яхши-ёмон бўлмаганман. Аммо ростини айтаман, мен ундан бу каби ҳаракатни кутмагандим. Ўша ўйинда бир эмас, икки эмас, уч маротаба кескин ўйнади. Бу нарса мен учун умуман кутилмаган бўлди.

- Аввалги Шоҳруҳ Гадоевни қачон кўрамиз?
- Худо хоҳласа тез орада яна ўз спорт формамни тиклаб оламан. Асосий мақсадим яхши ўйин кўрсатиб, терма жамоага қайтиш ва мухлисларни хушнуд этиш.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика