Latest news

23:20АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 22:56АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:53АПЛ. "Арсенал" - "Фулхэм". Таркиблар аниқ!  0 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  1 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  7 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  3 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:02"Ливерпуль" Исакнинг нархидан қўрқиб кетди  7 17:07Суперлига 4-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6

АПЛда энг кўп сэйв қилган дарвозабон маълум. Унинг жамоаси энг кам гол ўтказиб юборди News

АПЛда энг кўп сэйв қилган дарвозабон маълум. Унинг жамоаси энг кам гол ўтказиб юборди

"Арсенал" дарвозабони Давид Райя Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 74,7% сэйв қилди.

Бу WhoScored талқинига кўра АПЛдаги барча дарвозабонлар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Қолаверса, испаниялик футболчи барча дарвозабонлар орасида ўз дарвозаси дахлсизлиги бўйича Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. У 29 ўйинда 11 та "қуруқ" серияга эга. Фақатгина "Ноттингем Форест" дарвозабони Мац Селсда кўпроқ – 29 ўйинда 12 та.

"Арсенал" жорий мавсум кўп жиҳатдан Райянинг сэйвлари эвазига АПЛда атиги 24 та гол ўтказиб юборди. Бу Премьер-лигадаги энг яхши натижа. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Ливерпул"да 3 та гол кўп.

Ўзининг сўнгги ўйинида "Арсенал" дербида "Челси"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. "Канонирлар"нинг навбатдаги ўйини 2 апрель куни "Фулхэм"га қарши бўлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика