АПЛ афсонаси "Арсенал"ни Чемпионлар Лигасида тўхтата оладиган жамоани айтди
22 jan 19:35
News
АПЛ афсонаси "Арсенал"ни Чемпионлар Лигасида тўхтата оладиган жамоани айтди
Мутахассисларда эндиликда "канонирлар" соврин учун жиддий кураш олиб боришига шубҳа йўқ, аммо бу пойгада улар ёлғиз эмас.
Англия футболи афсонаси Алан Ширернинг фикрича, "Арсенал"ни тўхтатишга қодир ягона жамоа — амалдаги чемпион ПСЖ.

"Бугун бу жамоа, яъни "Арсенал" финалгача етиб бориш учун жуда яхши имкониятларга эга эканига шубҳа йўқ. Аммо ПСЖ ўтган йили нималарга эришгани ва улар сафидаги футболчиларни ҳисобга олсак, мен барибир бироз устунликни ПСЖга берган бўлардим. Лекин "Арсенал' уларга жуда яқин, балки финалга чиқар.
Менимча, "Арсенал"даги ишончга қараб, шунингдек, таркибдаги ротацияни инобатга олсак, у захира футболчиларни ҳам майдонга тушира олади ва жамоа барибир жуда кучли кўринади, сафарда ҳам ғалаба қозонишга қодир. Бу албатта ҳал қилувчи паллаларда уларга ёрдам беради. Шундай экан, ПСЖ ва "Арсенал" асосий фаворитлардир", – деди Ширер.
Айтиш жоизки, "Арсенал" Чемпионлар Лигасининг асосий босқичидаги сўнгги ўйинини Олмаотанинг "Қайрат" жамоасига қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments