Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  0 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  47 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  115 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  30 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  7

Анвар Бердиев: "Суперлига учун курашаётган жамоа учун бу – ақлга сиғмас натижа" News

Анвар Бердиев: "Суперлига учун курашаётган жамоа учун бу – ақлга сиғмас натижа"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳозир ўйин ҳақида нима дейишга ҳайронман. Жамоамиз футболчиларнинг ҳаракатларидан, ўйинга бўлган муносабатидан қониқиш ҳосил қилмадим. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилаётган жамоа учун бу - ақлга сиғмайдиган натижа. Мураббий сифатида "Хоразм"ни ғалаба билан табриклайман. Ҳозироқ ўйиндан сўнг жамоа билан учрашув давомидаги ҳар бир вазичтни таҳлил қиламиз.

- Бугун "Турон"га омад етишмади деб ҳисобласа бўладими?

- Йўқ, мен бундай ўйламаган бўлардим. Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Агар майдонда ҳаракат қилсангиз, кейин натижа бўлади. Биласизми, агар имкони бўлганида биринчи бўлимдан сўнг 2 нафар футболчини майдонда қолдириб, қолган барчасини захирага олган бўлардим. Клуб раҳбарияти ҳамма шароитни яратиб бераяпти. Мухлисларнинг шунча эътиборига мос футбол ўйнаш керак. Ўйнай олмаса, демак бу - футболчида характер йўқлигидан далолат беради.

- Жамоа асосан узун узатмаларга таяниб ўйнади. Қисқа узатмалар билан рақиб ҳимоясини ёриб кириш мумкинмиди?

- Бўлар эди, ўйинни кўриб таҳлил қиламиз. Голдан сўнг жамоамиз ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Узун узатмалар асосидаги ўйин жамоада ўзига бўлган ишонч йўқотилса ташкил этилади. Голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик.

- Хумоюн Муртозаевда ўйинни ўзига оладиган даража бор. Лекин сўнги 2 та турда унинг ўйини қовушмади. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Футбол ўйнаш учун ҳоҳиш керак. Майдонга чиққандан сўнг фақат кўрсатмага асосланиб футбол ўйнаса ўсишдан тўхтайди. Бир нарсага ҳайрон қоламан, қандай қилиб киши футболчилик касбини танласаю, сиз уни югуришга мажбурлашингиз керак? Ахир у ўзининг севган касби-ку! Мен шунақа ўйлайман. Тўғри, ундаги жараён 2 та ўйиндан буён кузатилмоқда. Агар бизда имкон бўлганида Муртозаевни ҳам алмаштирган бўлардим.

- Бобур Қосимовда жароҳат борлигини биламиз. У қачон майдонга қайтиши мумкин?

- Бизда Бобур Қосимовдан ташқари Аслиддин Тоштемиров, Мирзоҳид Мирзамаҳмудовларда жароҳат бор. Аъзам Алиев ҳам энди таркибга қўшилди. Афсуски, жароҳатда бўлган футболчилар анча муддат бизга ёрдам бера олишмайди, жароҳатлари жиддийроқ.

- Қуръага кўра, биринчи ўйиндаёқ "Хоразм"га дуч келсангиз, реванш олиш мақсадингиз борми?

- Албатта, мураббий сифатида мен шуни истайман. Лекин, буни футболчилар ҳам исташи керак. Футболчи фақат кўрсатмаларга асосланиб ўйнаса, бунда натижа келиши жуда қийин. Балки футболчиларимиз Суперлигага чиқиб бўлдик деган хаёлга боришгандир. Бу борада жиддий гаплашиб оламиз.

- Охирги натижалар қониқарсиз бўлмоқда. Мағлубият мураббийники, истеъфо ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Тўғри, мағлубият мураббийники. Жамоа раҳбарияти менга ишонч билдирса, ишлашда давом этамиз. Агар бошқа мураббий ҳақида ўйлаб кўришса, мен ҳеч қачон қаршилик билдирмайман. Раҳбариятга ишонч миннатдорчилик билдираман. Жамоа учун фойдали бўладиган ҳар бир қарорни икки қўлимни кўтариб қўллаб-қувватлашга тайёрман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика