Latest news

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  1 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  15 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" News

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйин оғир ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам очко йўқотди. Бугун ютқазишимиз ёки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Якуний натижа дуранг билан якунланди.

- "Шўртан" ҳимояси охирги 15 дақиқаликда ишончсиз ҳаракат қилгандек кўринди. Буни қандай изохлайсиз?

- Бундай демаган бўлардим. Чарчоқ натижасида футболчи ўзини бошқара олмаслиги мумкин. Бугун дарвозабонимиз жуда яхши ўйин кўрсатди. Гол ўтказмасак, ҳимоя ва дарвоза чизиғи яхши ўйин кўрсатган ҳисобланади.

- Жамоангиз бугун ўз мақсадига эриша олмаганига сабаб нима бўлди?

- "Хоразм" яхши шаклланган жамоа. Ўз мухлислари қаршисида ўйнаган жамоа билан майдонда осон бўлмайди. Вазиятларимиз ҳам бўлди албатта.

Такрорлайман, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

- Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда энг кўп гол урган ҳужумчи саналади. Ўзбекистонда шу каби кўп гол урадиган ҳужумчиларни кўраяпсизми?

- Ўзбек футболида сўнги йилларда эътибор анчайин кучли. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак. Ўйин вақтида қандай очилиши, қайси услубдаги зарба гол билан якунланиши ҳақида тушунчалар бериб борилиши керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика