Latest news

12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  2 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  6 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0

Анвар Бердиев: "Очиғи Абдураимовдан бундай ҳаракатни кутмагандим, у билан шартномани бекор қилдик" News

Анвар Бердиев: "Очиғи Абдураимовдан бундай ҳаракатни кутмагандим, у билан шартномани бекор қилдик"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклайман. Шунақа ўйин бўлишини кутгандик. "Арал" жамоаси охиригача курашувчан жамоа. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Қимматли 2 очкони бой бердик.


- Бугунги очко йўқотилиши омадга боғлиқми ёки вазиятлардан фойдалана олмаслик биланми?


- Ҳаммавақт омад билан боғлаш ҳам тўғри бўлмайди. Омад кучлилар томонида бўлади. Вазиятга шай туриш керак.


- Бугун ҳар икки жамоа дарвозасига ҳам ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумлар гол билан якунланди. "Шўртан"да қанотлар қандай ишлади?


- Йигитлар имконият борича ҳаракат қилишди. Лекин хатолар ҳам учраб турди. Футбол 90 дақиқа бўлса, голлар сониялар ичида киритилади. Ўйиндан келиб чиққан вазиятлар бўлди.


- Жасур Холтўраевни захирага олиниши сабаблари ҳақида...


- Холтўраев ҳар икки бўлимда ҳам ҳаракат қилди, тер тўкди. Ҳужумчи майдонни голсиз тарк этишни истамайди. Биласизлар, у бизга Суперлигадан келиб қўшилган. Ундаги ҳолатни тушундим. Бошқа ҳужумчиларга ҳам имконият беришимиз керак.


- Таблода 88-дақиқа кетаётган вақтда бош ҳакам ўйинга 5 дақиқа қўшиб беришди. Сиз бу борада эътироз билдиргандек кўриндингиз...


- Йўқ, таблодаги вақтдан келиб чиқиб захира ҳакамига савол бердим. Айтишича, таблодаги вақт билан ҳакамлар ўйинни бошлаган вақтда фарқ юзага келган. Таблони эртароқ ёқиб қўйишган. Бу ўйинга таъсир кўрсатган деб ҳисобламайман.


- Дарвозабон Шерзод Абдураимовнинг ҳаракати юзасидан чора кўрилишини айтгандингиз. Бу жараён қандай кечаяпти?


- Очиғи Абдураимовдан бундай ҳаракатни кутмагандим. У тарбияли йигит эди. Тушунарсиз вазият бўлди. Буни оқламоқчи эмасмиз. Шундан келиб чиқиб у билан шартномани бекор қилдик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика