Latest news

17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  1 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  5 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  14 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик" News

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач мезбонлар устози Анвар Бердиев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. Ўйин аввалида жуда яхши вазиятларни голга айлантира олмадик, аммо оддий бир вазиятда кераксиз хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Футболчиларим ҳисобни тенглаштира олишди, лекин ҳисобда олдинга чиқа олмадик. Кераксиз жойда очко йўқотдик", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев.

- Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар жамоангиз ўйинини қанчалик ўзгартира олди деб ўйлайсиз?
- Зоиров гол ургани сабабли ўйинга қўшилиб кета олди дея оламан, қолган футболчилар эса бугун ўзларининг энг яхши ўйинини намойиш эта олишмади.

- Мавсум якунига қадар уч тур қолди. "Дўстлик", "Машъал", "Арал" жамоаларига қарши ўйинлар бор. Қайси баҳс жамоангиз учун энг қийини бўлади?
- Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Сиз санаб ўтган рақиблардан ташқари, "Қўқон-1912" ва "Олимпик-МобиУЗ"га қарши ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бизда имкониятлар бўлаяпти, аммо улардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Биринчи даврада энг кўп гол урган жамоаларнинг бири эдик. Иккинчи даврада эса ушбу кўрсаткич бўйича пасайиш кузатилмоқда. Футболчилар билан ушбу муаммо устида ишлашимиз керак.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика