Latest news

16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  4 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2

Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз" News

Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"

"Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев Суперлига 8-тур доирасидаги "Динамо" (1:3)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо иккинчи бўлимда оддий вазиятларда тўплар ўтказиб юбордик.


— "Шўртан" бугун "Динамо"га қарши очиқ футбол ўйнади. Бундай тактика танлаш жамоанинг ўрнидан келиб чиққан хато қарор эмасмиди?

— Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман. Энг яхши ҳимоя ҳужум демакдир. Биринчи бўлимда вазиятлар юзага келди, фақат ундан фойдалолмадик, гол урилмайверса ҳимоячиларга босим ошиб кетади. Менимча, бугун улар бунга дош бера олишмади.

— "Шўртан"нинг тўп билан ишлаши ҳақида нима дея оласиз?

— Қисқа паслар билан ўйнаяпмиз ва аммо, ўйинчиларга ўзларига ишонч етишмаётгандек бўлмоқда. Бу борада машғулотларда ишляпмиз. Бундан ташқари, "Динамо" жамоаси ҳам жорий мавсум чемпионатдаги энг яхши клублардан бири ҳисобланади.

— 64-дақиқа "Шўртан" ўйинчиси қоидани бузган деб топилганда жиддий эътироз билдирдингиз, бу ҳақда нима дея оласиз?

— Яхши вазиятга чиққанимиз, ҳакам ўйинни тўхтатганидан норози бўлдим. Ўша вазиятда гол уришимиз мумкин эди ва ҳакам кейин ҳам ВАРни эшитиши мумкин эди. Мен ҳакамга шуни айтдим.

— Бугун урилган ҳар уччала гол ҳам ўнг қанотдан қилинган ҳужумлардан сўнг урилди. Бу жамоанинг ушбу қанотида муаммолар борлигини кўрсатадими ёки "Динамо"нинг ўнг қаноти кучлими?

— Иккинчи гол ён чизиқдан тўп ўйинга киритилганда захирадан тушган ўйинчимиз Далер Шарипов кўрсатмани нотўғри тушунибди. Ўйиндан кейин бу ҳақда савол берсам, кўрсатмани тушунмаган бўлиб чиқди. Ўша вазиятда ўйинчимиз тўп ўйинга киритилаётганда туриши керак эди. Учинчи голга келсак, ҳимоячимиз ўйин сўнггида дарвозабон билан бир-бирини тушунмади, бу эҳтимол чарчоқ сабабдир.

— Ҳар бир мураббийда 80-дақиқаларда ўйинчини тушириб, гол уриб кета оладиган калит бўлади. Сизда шундай калит борми?

— Ҳакам ўйинни бошлаб берганидан якуний ҳуштаккача давом этади. Ўйинчи ҳамма вақт ўйнаши керак. 80-дақиқада тушиб ўйинни кучайтира оладиган ўйинчи... тўғриси бундай футбол тарафдори эмасман.

— 2-3 йилдан бери Ғузорга келаман. Бунга қадар "Динамо" билан бўлган ўйинга ўхшаш баҳсни кўрганим йўқ. Барибир олдин Про лигага мос ўйинлар бўлган. "Динамо" очиқ ва зўр ўйин бўлиб ўтди, футболчиларингиз жонларини бериб ўйнашди. Аммо, натижа ҳавас қиларли эмас. "Шўртан" бир очкога эга, кейинги ўйинларда нимадир ўзгартириши кўрамизми ёки тушкун ҳолат сақланиб қолинадими?

— Ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаяпмиз, аммо мен тушкун кайфиятдаги ўйинчиларни ўйнатиш тарафдори эмасман. Раҳбарият менга қанча имконият беради, буни билмайман, аммо лекин ҳимоявий футбол тарафдори эмасман. Ҳаммага қарши ҳужумкор ўйнаймиз. Футболчиларга ғалабага бўлган ишончни етказа олмаяпмиз ва вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз.

— Ўйиннинг белгиланган вақтидан мазза қилдингизми. Шу пайтга қадар 20:15да Ғузорда футбол бошланмаган.

— Ўйин кечроқ бўлгани ажойиб бўлди. Келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Аммо, атиги бир очкомиз борлиги, бу мен учун жуда ноқулай.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика