Latest news

15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  0 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   0 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  1 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  11 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  10 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  11 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  2

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди" News

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйиндан аввал "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланишга интилишини уқтиргандик. Афсуски, ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- Жамоа ўтган тур пешқадам "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, кубокда ҳам ёмон иштирок этмади. Лекин барқарорлик етишмаяпти. Бунинг учун нима устида ишлаш керак?

- Бу, аввало, футболчининг ўзига боғлиқ. Футболда ҳар бир деталга эътибор беришмиз лозим. Буни ўйинчиларга уқтириб келяпмиз. Йигитлар Ғузорда яхши тайёргарликда майдонга чиқишяпти, сафарда эса ўзларини йўқотиб қўйишяпти. Буни муҳокама қиламиз. Камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кўзланган натижага эришолмаслигига таркибда рақобат йўқлиги ёки мавжуд ўйинчилардан фойдалана олинмаётгани сабаб бўлиши мумкин. "Шўртан"да қай бир жараён содир бўлмоқда?

- Жамоада рақобат яхши. Ғалаба бўлаверса, йигитларда ўзига бўлган ишонч ортади. Мутаносиблик бўлмаганида, бу натижага ҳам таъсир ўтказади. Фақатгина машғулот орқали камчиликларни бартараф этиш мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика